Ҳақиқатчи: Митингларни таъқиқлаш фуқароларнинг ҳуқуқини бузади

650

Ҳақиқатчи Қубат Оторбаев Бишкек ҳукумати митингларни ўтказишни таъқилаш билан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузганини билдирди. Ҳақиқатчи таъқиқни ўзгартириб ёки бекор қилиш чораларини кўришга ҳаракат қилмоқда.

Оторбаев Kloop.kgнинг мухбирига митингларга қарши таъқиқлаш қарорини чиқариш бўйича чораларни кўришини тасдиқлаб, бироқ қандай ҳаракатлар бўлишини очиқламади.

«Биз ҳозир нима қилиш кераклигини ўйланяпмиз», — деди у.

Ҳақиқатчи «Азаттык» радиосига берган интервьюсида киритилган чекловлар фуқароларнинг энг муҳим конституциявий ҳуқуқларини бузишини айтди.

«Албатта, бу нотўғри қадам. Аввалги ҳукуматларнинг қадамларини эсга солади. Сўз эркинлиги билан бир қанча йиғинлар эркинлиги одамнинг асосий фундаментал ҳуқуқларининг бири бўлиб ҳисобланади», — деди Оторбаев.

Аввалроқ Бишкекнинг Биринчи май район суди 2017-йилнинг 27-июлидан бошлаб 20-октябргача митингларни ўтказишни таъқиқлаган.

Митинг ўтказишга бутун Бишкек шаҳри бўйича эмас, айрим жойлардагина таъқиқлар киритилган.

Норозилик акцияларини ўтказиш «Ала-Тоо» майдонида, парламент, министрликлар ва МСКнинг бинолари ёнида таъқиқланган.

Бундан ташқари ҳозирда мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг иши бўйича суд жараёни ўтаётган Биринчи май район судининг биноси олдида ҳам норозилик акцияларини ўтказиш мумкин эмас.

Судда митингларни таъқиқлаш бўйича қарор Бишкек шаҳрининг Биринчи май район администрациясининг мурожаати сабабли қабул қилинганини тушунтиришди.

Муаллиф: Александра Титова