Бишкекнинг Биринчи май район судининг ижрочилари бир номли нашрга тегишли Zanoza.kg доменин таъқиқлашди. Бу вақтгача нашрга «Заноза» савдо белгисидан фойдаланишни таъқиқлаган, шундан сўнг унинг номи «Кактус.кг» деб ўзгарган.
Суд ижрочилари домен номларни рўйхатга олган «Азияинфо» компаниясини текширувлари битгунча «Заноза» савдо белгиси, логотип ва Zanoza.kg доменини таъқиқлаш талабини қўйган.
Нашр юристининг айтишича, суд ижрочилари қарорга мустақил тушунча беришган, бундан ташқари суд қарорида домендан фойдаланиш таъқиқланган маълумот йўқ.
«Заноза» онлайн-нашри 1-августда ўзининг номини «Кактус» деб ўзгартирган. Суд қарорига кўра, улар Zanoza.kg савдо белгисидан фойдаланишга ҳуқуқи йўқ. Ҳозирда нашрнинг сайти Kaktus.media деб аталади.
Нашр таҳририяти биргина номини ўзгартирмасдан сайтнинг концепциясини ҳам алмаштиришни режалаштирмоқда. Журналистлар билим берувчи ва кайфиятни кўтарувчи янгиликларга эътибор қаратишга ҳаракат қилишмоқчи.
Логотип билан номига бўлган ҳуқуқ «Вечерний Бишкек» нашриёт эгаси Александр Рябушкинга ўтказиб берилган.
Бу суд текширувларидан ташқари «Заноза»га қарши бош прокуратура томонидан президент Алмазбек Атамбаевнинг шаъни ва номусини ҳимоя қилиш бўйича беш ариза берилган.
Беш ариза ичидан «Заноза» тўрттасида мағлуб бўлган. Умумий бўлиб нашр билан унинг икки асосчиси Нарин Айип ва Дина Маслова президентга 24 миллион сом тўлаб бериши керак.
Атамбаев ўзининг ёз фаслидаги ҳар йили бўладиган матбуот анжуманида «Заноза»ни ҳеч қачон кечирмаслигини билдирган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева