МХДҚ муҳолифатчи фаоли Аскарбековга қарши жиноий иш қўзғади

664

Миллий хавфсизлик комитети (МХДҚ) фуқаровий фаол Мавлян Аскарбековга қарши жиноий иш қўзғади. Фаол жиноий ишининг жамоатчилик фаолиятига боғламоқда.

Аскарбеков Kloop.kg мухбирига МХДҚ эҳтимол давлат тшнкаришига чақириш факти бўйича жиноий иў қўзғаганини айтган. Унинг айтишича, у ишнинг материаллари билан танишишга улгирмаган.

«Дача-Су қишлоғининг яшовчилари билан учрашганда ҳукуматга ва давлат тузилишига мен қарши чиқишга ундаган эмишман. Менимча қайсидир 297-модда бўйича. Улар экспертнинг хулосасини тайёрлаб қўйишганини айтишди», — деди фаол.

Қирғизистоннинг жазо кодексининг 297-моддаси жамоатчилик олдида конституциявий тизимни куч билан ўзгартириш бўйича чақириқлари учун уч йилга озодликдан маҳрум қилиши мумкин.

Фаолнинг айтишича, ўзига қарши жиноий иш самолёт қулаб жабрланган Дача-Су қишлоғининг яшовчиларининг номидан ҳукуматдагиларга мурожаат йиғаётганим учун бўлиши мумкин.

«Улар Дача-Су қишлоғи бўйича менга қарши материал йиғиб жиноий иш қўзғашган. Биз Дача-Су қишлоғининг яшовчилари билан учрашувларни ўтказиб, уларга ёрдам бериб, жой сотиб олишлари учун ҳукуматга ҳун тўлаб бериш талаби билан мурожаат қилганмиз», — деди Аскарбеков.

Шунингдек фаол жиноий очишнинг иккинчи сабаби президентлик сайловига боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирди.

«Президентлик сайлови олдидан улар жамоатчилик фикрига қандайдир таъсир этолган барча фаол фуқароларни йўқотишни исташмоқда», — дейди у.

Унинг айтишича, у аъзо бўлган «Янги авлод» жамоатчилик ташкилоти ижтимоий масалалар билан шуғулланади.

«Биз давлат инқилоби, тўсиқлардан сакрашни режалаштирмаганмиз. Биз ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун эл ва жамоатчилик билан ишлаймиз», — деб айтди Аскарбеков.

Шунингдек у жиноий иш ҳозирча унга қарши очилганини айтди. «Ҳозирда мен ўзимгина гумондор қатори чақирув олдим. Душанба куни адвокат билан МХДҚга бораман», — дейди фаол.

Туркиялик юк ташувчи самолёт 16-январда «Манас» аэропртига яқин бўлган Дача-Су қишлоғига қулаган. Ҳалокат натижасида 39 киши қурбон бўлиб, уларнинг кўпчилиги қишлоқ турғунлари бўлган.

Жабрланганлар ва уларнинг оилалари йил бошидан бери ҳукумат томонидан йиғилган ҳунни тўлаб бериш ҳаракатида.

Муаллиф: Рустам Халимов