Иссиқкўл: Йўл халокатидан бир ёшли бола ва онаси ҳалок бўлди

723

Балиқчи-Қоракўл йўлида «Мерседес-Бенц» русумидаги кичик автобус енгил машина билан тўқнашган. Йўл ҳалокати натижасида бир ёшли бола билан унинг онаси ҳалок бўлиб, яна олти киши жабрланган.

Йўл ҳалокати 10-августда Иссиқкўл вилоятининг Тон районидаги Бар-Булак қишлоғига яқин ерда содир бўлган. Милициянинг маълумотига кўра, кичик автобус ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, енгил машинанига урилган.

Воқеа содир бўлган жойда олган жароҳати сабабли 35 ёшдаги аёл жон берган, унинг бир ёшли боласи эса жонлантириш бўлимида вафот этган.

Яна етти киши жабрланган, уларнинг олтиси тез ёрдам кўрсатиш бўлимида, яна бири травматологияга етказилган.

Жабрланганлар орасида уч ўсмир бор. Ҳалокатда кичик автобуснинг ҳайдовчиси жабрланмаган.

Милиция ҳозирда авто-техник ва суд-тиббий текширувини олиб бормоқда. Ҳозирда йўл транспорт ҳалокати сабаби аниқланмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «Turmush»