Текебаевнинг тарафдорлари очликни тўхтатишди

667

Президентликка номзод ва мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг тарафдорлари очликни тўхтатишди. Аввалроқ улар Текебаевни давлат тил синовига киритиш талабини қўйишган, бироқ МСК уни тестга киритишдан бош тортган.

Бу ҳақда «Ата мекен» партиясининг аъзоси Айбек Султанкулов «Азаттык үналгысы»га билдирган. Унинг айтишича, Текебаевнинг тарафдорлари бошқа чора қўллашга ҳаракат қилишади.

«Очликни тўхтатдик. Бу ҳеч қандай натижа бермади. МСК Текебаевни давлат тил синовига киритмади. Энди бошқа чора кўрамиз», — деди Султанкулов.

Очликни улар 31-июлда бошлаган, унга беш киши иштирок этган. Акцияни сиёсатчининг акаси, қариндошлари ва сиёсий иттифоқнинг бир нечта аъзолари эълон қилган.

Очликда ўтириш «Ата мекен» партиясининг Бишкекдаги штабида бўлган. Сиёсатчининг тарафдорлари очликда ўтириш бўйича МСК Текебаевни тест топширишига шароит яратиб бермагандан кейин 27-июлда матбуот йиғинида айтишган.

Омурбек Текебаев коорупция бўйича айбланиб, ТИЗОда. Шунингдек, президентликка номзодларнинг бири. Тест топшириш президентлик лавозимига номзод қатори рўйхатдан ўтиш учун сўзсиз турда шарт.

Олий суд 8-августда давлат тил имтихонини топшира олмаётган Текебаевнинг фуқаровий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича марказий сайлов комиссияси «тегишли чораларни кўриши кераклиги бўйича» қарор чиқарган. Бироқ МСК 10-августда сиёсатчини синовга киритмаслик қарорини чиқарган.

Сиёсатчининг адвокати Канатбек Азиз бу нарсани «кутилган қарор» бўлди деган. «Ҳозирги ҳукумат турганда Текебаевни президент сайловида иштирок этиши бўйича имконият жуда оз», — деди Азиз.

Омурбек Текебаев 2017-йилнинг февралидан бери ТИЗОда. Мухолифатчи «Ата мекен» фракциясининг раҳбари Омүрбек Текебаев коррупция ва товламачилик бўйича айбланмоқда. Тергов версияси бўйича Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан пора олиб, унга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилган.

Сиёсатчи билан унинг тарафдорлари бу ишни Текебаевни президентлик сайловида қатнашиш ҳуқуқидан ажратиш учун махсус сиёсий буйруқ деб сифатламоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов