Қирғизистонлик модель гўзаллик танловининг финалида Арманистоннинг номидан чиққан. Бу нимага баҳсга сабаб бўлди?

775

Халқаро World Next Top Model 2017 танловида қирғизистонлик Сусанна Егорян сахнага Арманистон номи ёзилган лента билан чиққан. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг бу ҳаракатидан норози бўлишган, бироқ Егорян Қирғизистонни сотмаганман деб жавоб берди.

Нима бўлган?

Ливан пойтахти Бейрутда 6-августда World Next Top Model 2017 гўзаллар танловининг финали бўлган. Қирғизистон номидан 18 ёшдаги Сусанна Егорян борган.

Танлов финалида Егорян Арманистон номи ёзилган лента пайдо бўлган, бироқ бу вақтгача Қирғизистон номидан келган модель қатори чиққан. Танловдаги суратлар билан ОАВларидаги мақолалар ижитмоий тармоқ фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлган.

Жамоатчилик муносабати: «Ўлкадан чиқариш ёки фуқароликдан маҳрум қилиш»

«Спутник» нашри 7-августда бишкеклик модель гўзаллар танловида вице-мисс бўлгани тўғғрисида материал чиқарган. Эртаси куни World Next Top Modelнинг расмий саҳифасида Егорянники билан бирга танловнинг расмлари пайдо бўлган.

Икки кундан кейин 9-августда «Спутник» нашри модель қиз тўғрисида иккинчи мақоласини чиқарган. Унда танлов финалида Егорян Қирғизистоннинг эмас, Арманистон номидан чиққани ёзилган. Мақола остида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Егорянни фуқароликдан ажратиб ёки давлатдан чиқариб, керак бўлса ўлдиришни талаб қилишган.

«Арманларнинг энг айёри бу албатта Егорян», — деб ёзишган Вконтакте ижтимоий тармоғининг гуруҳларидан бирида.

Айрим фойдаланувчилар гўзаллар танловига қирғиз миллатидаги қизларнигина юбориш керак деб ёзишган.

«Кимни юборишни билиш керак. Халқаро танловларда ўз миллатининг гўзаллигини кўрсатиши керак! Қизлар яна бир марта янглишишди. Ачинарли», — деб ҳисоблайди Фейсбукнинг бошқа фойдаланувчи Илмира Молдогазиева.

Егоряннинг танловга боришини уюштирган «Қирғизистон гўзали (Мисс Кыргызстан)» модел агенствосининг директори Таттибубу Самидин қизининг айтишича, хатолик бўлган. Унинг билдиришича, уюштирувчилар бундай нарсага йўл қўймаслиги керак.

Егоряннинг фикри: «Мен Қирғизистонни сотмаганман»

Егорян ўз Instagram аккаунтида нимага Қирғизистоннинг эмас, Арманистон лентаси билан чиққанини тушунтириб берган. Икки лентанинг бўлишига танлов шартлари рухсат берган. Икки марта чиқишда у ўлка эмас, миллатнигина кўрсатган. Унинг айтишича, кўплаган моделлар иккитадан лента олишган.

«Биз биринчи марта чиқишда давлатни, иккинчи мартасида паспортда ёзилган миллатни кўрсатдик. Мен ўз ўлкамни сотмадим. Бироқ кўпчилик мени Қирғизистон номидан чиқишга лойиқ эмасссан деб айтишган», — деб ёзган у.

Танлов ташкилотчиларидан бири Элие Нахасом ҳақиқатдан ҳам мана шундай шарт қўйилганини тасдиқлаган. Тўрт марта чиқишда улар «ўлка шаънини ҳимоя қилишган», қолган икки марта чиқишда ўзлари хоҳлаган миллатни кўрсатишган.

«Сизларнинг иштирокчингиз ўз истагини қилди. Бундан ташқари бошқа қиз ҳам шундай қилган», — деб тушунтирди Нахасом «Спутник» нашрига берган интервьюсида.

Ҳозирда Егорян Арманистонда қариндошлариникида. Икки ойдан кейин у Бишкекка келмоқчи.

Сусанна Егорян янги модель. Бу йил Бишкекнинг №8 мактабини тамомлаган. Апрелда «Қирғизистон гўзали-2017 (Мисс Кыпгызстан-2017)» гўзаллар танловида «Сахна гўзали (Мисс Подиум)» номига сазовар бўлиб, Бейрутда ўтган халқаро танловга борди.

Муаллиф: Метин Жумагулов