Триатлончи Жалалдин Абдувалиев: Қоронғуда югурувчи

912

Жалалдин Абдувалиевнинг 16 ёшлигида умуман кўзи кўрмай қолган. Ёш бола оғир ва узоқ давом этган депрессияга тушиб, келажакда қандай яшаб, нима қилишини билмай қолган. Ҳозирда Жалалдин Қирғизистоннинг триатлон бўйича чемпионлигининг бронза медали соҳиби ва Осиё чемпиони.

Материалнинг асл нусҳаси Очиқ Осиё (Открытая Азия) нашрининг сайтида эълон қилинган.

Жалолободнинг кўзи ожиз спортчиси Жалалдин Абдувалиев триатлон бўйича Осиё чемпионатида бронза медалига эга бўлган. Бу спорт турига (750 метрга) сувда сузиш, (20 км чақиримга) вело мусобақани ва (5 км чақиримга) югуриш кириб, бошқа спортчиларга нисбатан Абдувалиев бу масофаларни босиб ўтади.

Баён Жалалдин Абдувалиевнинг ўз сўзларидан ёзиб олинган.

Сурат: Фэйсбук.

Мен онамнинг қандай қиёфада эканини биламан, мен осмонни кўрганман, бироқ мана шундай «туғма катаракта» касаллиги билан туғилганман. Болалигимда мени бир кўзим кўрган.

Мени икки ёшимда шифокорлар операция қилишни таклиф қилишган. Бироқ ота-онамнинг пули йўқ бўлган.

Шундан бери улар кўз нуримни қайтаришни мақсад қилишган. Саккиз йил ўтгандан кейин мен ўн ёшга чиққанимда мени операция қилишган, бироқ жарроҳлик ёрдам бермаган.

Сабаби жуда кеч бўлиб, касаллик ярим кўзимни «еб» қўйган, иккинчи кўзим эса хира кўра бошлади. Шунда мен кўз нурларимни йўқотаётганимни тушундим.

Менинг кўзим ёмон кўрганлиги сабабли мактабга биринчи синфга олишни исташмаган, чунки дафтар чизиқларини фарқлаб, ёза олмас эдим. Шундай қилиб етти ёшимда гулдаста кўтариб, мактабга боролмадим.

Жуда аччиқланиб бир йил давомида тайёрлов қабул қилишга тайёрландим. Саккиз ёшимда мактаб партасига ўтирдим.

Мен бахтли эдим. Мен мактабда тўққиз синфни битирдим. У ерда сўнги ўн беш йилда мактабни энг яхши битирган ўқувчи бўлганман.

Кейин коллежга топширдим, бироқ ўқишни давом эттира олмадим. Сабаби ота-онамга ёрдам беришим керак эди.

Сурат: Жанибек Султанбеков.

Менинг болалигим қийин кечди, 11 ёшимдан далада ишладим, сабаби отам ногирон бўлганлигини учун онамга ёрдам беришим керак эди.

Кечаси кафеде официант бўлиб ишлаб қўшимча пул топардим. У вақтда мени кўзим 60 фоиз кўрарди. Бир сафар никоҳ тўйида хизмат қилаётсам, маст бўлиб қолган меҳмонларнинг бири сабабсиз калтаклаган.

У мени ерга ётқизиб, кўриб турган кўзимга тепа бошлаган. Шундан кейин умуман қоронғуликда қолдим.

Мени калтаклаганларни ҳеч ким жазоламади

Мен икки йил давомида шифокорлар назоратида бўлдим, бу жуда узоқ муддат. Москвалик шифокорларга борганимда улар ҳам қачондир тўлиқ кўрмай қоласан деган.

Ҳозир мен ёруғликни ҳис қила оламан холос. Мен айрим шарпаларни кўра оламан.

Сурат: КР триатлон бўйича федерацияси.

Ҳар бир одам кўзи кўрмас қолганда довдираб қолади. Мен оғир ва узоқ давом этган санаа тартууга чөгүп, энди қандай қилиб яшашимни билмай қолдим.

Бундан ташқари уйда кўп ўтириб қолдим. Бир марта дўстларим қўнғироқ қилиб, кафега чақиришганда ташқарига чиқишга қарор қилдим.

Белгиланган жойга келганда унга қўнғироқ қилиб, қаерда эканлигини сўрадим. Дўстим менга тўғри келишни айтди. Мен юрдим. Кейин ўнг томонга бурилиб, қайта чапга юришимни айтди. Бироқ бу ерда ҳеч ким йўқ эди.

Мени улар кафени бурчида ўтириб олиб масҳаралашаётганини тушундим. Мен эса телбаларча кафенинг ичида айланаверибман. Жуда ҳижолат бўлдим. Бу мен учун қаттиқ зарба бўлди.

Мен оддий одамлар каби яшай олмаслигимни тушундим. Хафа бўлиб кетдим. Бироқ барибир бундай вазиятдан чиқишим кераклигини тушуниб, энди уйда ўтирмасликка қарор қилдим.

Бу руҳий ва жисмоний томондан ёмон. Мен каби кўзи ожиз одамлар «мактабига» бордим. 2014-йили Бишкекнинг «Инклюзив билим бериш» жамоатчилик фондининг кўзи кўрмаган одамларни мустақилликка ўргатиш учун қабул қилинаётганини эшитиб қолдим.

Шундай қилиб мен кўзи кўрмаган кишиларни шаҳар ичида мустақил юришга ўргатган лойиҳада иштирок этдим.

Сурат: Фэйсбук.

Ҳақиқатда менга қўлга ҳасса олиб кўчаларда юриш қийин бўлди. Шу вақтда атрофимдагилар мен ҳақимда нималар дейиши ўйлантираверди.

Мен шаҳар ичида юришни ўрганаётган вақтда ҳар бир иккинчи одам келиб, ўз ёрдамини таңуулай беришарди. Қўлимдан тутиб, мен борадиган томонга эмас, умуман бошқа жойларга етаклашарди.

Бу мени жуда хафа қиларди. Ўзимни бундай қабул қилолмаслигим ўйлантирарди.

Қабул қилдим. Кўп вақтларда бошқача усул талаб қилинарди.

Кўзимни кўрмаслиги мени кутишдан ташқари ўйланишга ўргатди. Кўзи ожиз одамнинг ҳаёти — бу ҳар кунлик бошқача бир қарорларни қабул қилиш. Шағар ичида юрганимда мен кўпинча овозлар ва ҳассанинг ёрдами билан ҳаракатланардим.

Ўзимнинг йўналишимни белгилар билан йўлдаги тўсиқлар кўрсатилган ментал харита турида ҳаёлимга келтираман.

Сурат: ҚР триатлон бўйича федерацияси.

Мен компьтердан эркин фойдаланаман. Доим кўзи ожизлар учун чиқариладиган дастурларни ўрганаман.

Катта муаммо бор. Брайль шрифти билан босилган китобларни сони оз. Бахтга қарши Қирғизистонда улар жуда кам сонда чиқарилади. Ҳозирда барчаси электроника ва аудио китобларга ўтишмоқда. Бироқ тактилдик сезүүнү алмаштириб бўлмайди. Сабаби бу яқинда мактабга борган болалар учун жуда аҳамиятли.

Мен долим бирор нарса қилишни истайман. Триатлон бўйича спорт тури билан шуғуллана бошлаганимдан бери саккиз ой ўтди. Гайднинг (кўзи кўрадиган одамлар назоратида ип ушлаб югуриш) ёрдами билан ҳар куни челленж босим ўтиш қийин бўлгани эсимда.

Маълум бир техника керак, бироқ жуда қийин эмас, аксинча жуда қизиқарли.

Аввалига бу машғулотларга боргим келмаган. Бироқ шундан кейин бир вақтда ўзимни эркин ҳис қилиб қолдим.

Шундай қилиб менга югуриш ёқиб қолди. Ҳар якшанба кунлари мени турли одамлар кўрарди. Бу менга жуда ёқади.

Сурат: ҚР триатлон бўйича федерацияси.

Қандай қилиб чабак урганды ўрганганим эсимда. Сувда чўкиб кетишдан қўрқардим. Кўп марта сув ютиб олдим. Менинг мураббийим Андрей Ханадеев менга «Сенинг келажагинг бор. Шуғуллан!» деб айтиб менга завқ берарди.

Натижа мен истагандай яхшиланавермади. Аниқроқ айтганда, бассейннинг тубига сузиб борадиган жойга мен базор борардим.

Шундан кейин мени қўл-оёқларим тинглагиси келмай қолди. Кўзим кўрмаса ҳам мен сувнинг тубини сезардим. Биз Андрей иккимиз бу қўрқувни енгиш учун кўп ишладик. Бугун мен турли давлатлардаги мусобақаларда иштирок этиб, 750 метр масофани сузиб ўта бошладим.

Саккиз ой аввал бу нарса менга орзу эди. Агар у бўлмаганда мен бундай муваффақиятларга эришолмасдим.

Бу йил мен Филиппинда ўтган триатлон бўйича Олсиё чемпионатида бронза медалини олдим. Бундан бир ой аввал мураббийим иккимиз Қирғизистон чемпионатида бронзани қўлга киритганмиз.

Келажакда мени орзуларим триатлон бўйича янги ғалабаларга эришиш ва 2020-йил Токиодо бўладиган Параолимпия ўйинларида иштирок этиш.

Менинг кўзим яқинда кўрмай қолди. Ҳозир оддий киши билан кўзи кўрмаган кишининг орасида ҳеч қандай фарқ йўқ деб айта оламан. Сабаби уларни ажратиш бу ҳар бир имконияти чекланган одамни ўз имкониятларидан маҳрум қилиш билан баробар.

Ҳар бир одам – ўзгача. Одамни кўзи кўрмагани билан қулоғи эшитмаганини фарқи йўқ.