Туркия: Истанбулдаги боғда "Манас" ҳайкали ўрнатилди

636

Истанбул истироҳат боғларининг бирида Манас ҳайкали очилди. Эсталикни қуриш ва ўрнатиш ишларини Истанбулда яшаган қирғизистонлик молиялади.

Истанбулнинг Сютлюдже истироҳат боғида Манаснинг ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда ўзининг «Фейсбук» саҳифасига ишнинг ташаббусчиси Темирлан Сарликбек ўғли ёзган.

Эсталикги ясашга ва ўрнатишга кетган маблағни меценат ўз ҳисобидан чиқарган. Ҳайкал муаллифлари Токтали Мурзакаримов билан Сааданбек Ажиев.

«Бу менинг "Манас эпоси" бўйича биринчи ишим эмас. Бу вақтгача "Манас-инсоният тарихининг мероси" номли китоб тайёрлаганман. Икки йилдан бери Манас отамизнинг ҳайкалини Истанбул шаҳрида тиклаш бўйича ишни кўтариб, уни тўлиқ молияладим», —  деб ёзган Сарликбек ўғли.

Ҳайкалтарошларнинг самолёт чипталарини, ётоқхона, озиқ-овқат ва бошқа ҳаражатларини ташаббусчининг дўстлари молиялаган.

Эстакликнинг расмий очилиши 9-августга режалаштирилмоқда.

Ҳайкални ясаш ишлари 2016-йилнинг октябрида бошланган. Фаоллар Манаснинг ёнига Чингиз Айтматов, Юсуф Боласоғун, Саякбай Каралаев ва бошқа қирғиз ижодкорларининг эсталикларини ўрнатишни ҳам режалаштиришган.

Муаллиф: Метин Жумагулов