Ҳамдўстлик кубоги: Қирғизистон сўнги турнинг барча учрашувларида ғалаба қозонди

786

Қирғизистон ёшлар терма жамоаси Ҳамдўстлик Кубоги мусобақасининг тасалли раундининг қатор уч ўйинида ғалаба қозониб турнирда 9чи ўринни қўлга киритди. Сўнгги ўйинда қирғизистонликлар Эстонияни 0:2 ҳисобида ер тишлатди.

Эстонияликлар билан 9чи ўрин учун кечган учрашувда қирғизистонлик ярим ҳимоячи Турсунали Рустамов 25чи дақиқада ҳисобни очиб жамоани олдинга олиб чиқди.

Заҳирадан ўйинга тушган «дордойлик» ҳужумчи Мирлан Мурзаев эса учрашувнинг 76чи дақиқасида ҳисобни йириклаштирди.

Аввалроқ Туркманистон ва Тожикистон ёшларидан учтун келган қирғизистонлик чарм тўп усталари якуний ҳисобда мусобақанинг 9чи ўрнини эгалладилар. Мусобақада собиқ Советлар союзи давлатларидан 11 жамоа ҳамда Эрон қатнашди.

«Эртага Бишкекка мағрур бориш учун биз бугун ютишимиз керак эди», — деди Қирғизистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Мурат Жумакеев.

Эстонияликларга қарши кечган учрашув Қирғизистон учун мусобақада ўз дарвозаси тўридан гол олиб чиқмаган ягона учрашув бўлди.

Мусобақада шунингдек қирғизистонлик ярим ҳимоячи Турсунали Рустамов беш голи билан тўпурарлар рўйхатининг 5чи поғонасига лойиқ деб топилди.

Тасалли раундигача Қирғизистон термаси учун гуруҳ учрашувлари омадсиз якунланганди. Унда қирғизистонликлар Латвия, Украина ва Молдовага ўйинни бой берганди.

Мусобақа ғолиби майдон эгалари Россия ёшлар термаси бўлди. Финалда қўшнилари Белорусияга қарши кечган ўйинда россиялик ёш футболчилар Артёма Делькиннинг икки жавобсиз тўпи эвазига ғолиб бўлдилар.

Ҳамдўстдик Кубогида бу йил биринчи марта ёшлар терма жамоалари иштирока ўтмоқда — авваллари унда собиқ Совет Иттифоқи давлатларининг чемпион клублари иштирок этади.

Муаллиф: Бектур Искендер

Фото мусобақанинг расмий сайтидан олинди