Яйловдаги рақс: Келин образидаги талаба қиз эрта турмуш қуришга қандай қаршилик билдириб чиқди?

827

Рақс тушган келин образидаги вирус видеониниг муаллифи ва қаҳрамони Сайкал Жумалиева Kloop.kgнинг эфирида ниму учун Қирғизистондаги эрта турмуш қуришга ва сексизмга қаршилик билдириб чиққани тўғрисида айтиб берди.

Июль ойининг бошида бишкеклик талаба қиз Сайкал Жумалиева «Инстаграм»га видео қўйиб, унда Норин яйловларидаги бўз уй фонида 70-йиллардаги хит қўшиқларга рақс тушганини кўриш мумкин. Лавҳа тез орада "вирус" бўлиб кетган.

Бу ҳақда маҳаллий нашрларгина эмас, чет эллик Би-би-си ва «Медуза» каби маълумот манбаалари ҳам ёзиб чиқишди.

Видео қаршилик

Сайкал Жумалиеванинг фикрича, видео қизиққанларнинг икки тўлқини бўлган. Унинг айтишича, аввал бари бу видео оддий тоғли ҳудуддаги турмуш-тирикчиликка ёрдам берган қирғиз аёлларига пародия деб ўйлашган.

Қизиққанларнинг иккинчи тўлқини эса Би-би-си билан бўлган суҳбатидан кейин бошланган. Унда бу видеодаги қаршилиги тўғрисида айтиб берган.

«Мен ҳозир 21 ёшдаман, кейин сўнги вақтларда мени турмуш қуришим бўйича гапира бошлашди. Ота-нам, қариндошларим учрашиб қолиб, сўнг бошлашади "Ҳой, Сайкал турмушга чиқиш керак. Севган йигити бормикин буни?" Буларнинг барчаси йиғилиб, бир вақтда мана шу кичик қаршиликка айланди», - дейди Сайкал.

Унинг айтишича, бундай босимга дугоналар ҳам дуч келишади. Бу қизлар билим олиш билан карьерасини ташлаб, ота-онасининг босими сабабли қандай турмушга чиқаётганини сезган. Сайкалнинг фикрича, Қирғизистонда қизларга кичиклигидан турмуш қуришни биринчи ўринга қўйишни ўргатишади.

Сайкал қизларга кичиклигидан мустақил қарор чиқара олиши кераклигини ва жамоатчилик фикрига тобе бўлмаслик кераклигини ўргатиш керак деб ҳисоблайди.

«Мени ташқи кўринишимдан феминист эканлигимни тушунса бўлса керак. Мен ўз ҳуқуқимни талашиб, қизлар ҳам ўз ҳуқуқларини талашишини истайман», - дейди Сайкал.