Нокен: Бир уйда қариш. Нима учун москвалик қария Москвадан Қирғизистонга кетди

811

Нокенлик Гулмира Исмаилова бир йилдан бери москвалик нафақахўр Светлана Загребневани ўз уйида боқмоқда.

Мақоланинг асл нусхаси Азаттик радиосининг сайтига чиққан.

76 ёшга яқинлашиб қолган Светлана Загребнева нафақа вақтини Қирғизистонда ўтказаман деб умуман ўйламаган. Чекка бир қишлоқларнинг бирида нотаниш кишилар билан қариндошлардай яшаш етти ухлаб тушига ҳам кирмаганини айтди:

- Қирғизистонга келганимга бир йил бўлди. Мен астма билан оғрир эдим. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Менга яхши муомала қилишмоқда. Миннатдорлигимни сўз билан еткиза олмайман.

Светлана хонимни Қирғизистонга Гулмира Исмаилова олиб келган. Ҳозир Жалолобод вилоятидаги Ноокен районининг Параканда қишлоғида ўз уйида боқмоқда.

Гулмира Исмаилова олдин мактабда рус тилидан дарс берган. Уч-тўрт йил аввал Россияга бориб ишлаб келмоқчи бўлган. У ерда фирмалар орқали катта кишиларга ғамхўрлик қилган. Уларнинг бири Светлана Загребнева бўлган.

- 2016-йилнинг 19-июнида Светлана Федоровани уйимга олиб келдим. Сабаби унинг оиласи билан икки йил ишлаб, ишончига кириб қолдим. Бу кампирнинг бир қизи бор. Ўғли ҳам бўлган бироқ ўлиб кетган. Уйида таъмирлаш бошланган эди. Чангда қийналмаслик учун кампирни Қирғизистонга олиб кетаман деганман.

Светлана Федорованинг қизи Гулмира опанинг таклифига қарши бўлмаган. У ерда тўлаган маошини банк орқали юборишга келишиб, Қирғизистонга йўл олишган.

Гулмира Исмаилова уч ўғилнинг онаси.

Катта фарзанди университетни, кичиги мактабни тамомламоқда. Рус кампирни олиб келишда болалари, куёви ва қариндошлари билан маслаҳатлашиб, айримлари бунга қарши ҳам бўлишган:

- Айримлари қарши бўлишса, айримлари рози бўлишди. Фарзандларим чўчиб, "ойи, уят эмасми?" деб сўрашди. Келганимизда айримлар ҳайрон қолгани билан яхши қабул қилишди. Тўғри тушунишганига қўшниларимга, қариндошларимдан жуда миннатдорман. Бизни эл - мусулмон халқи элни бўлмаган, кенгфеъл.

Светлана Федоровнанинг айтишича, бу ерга касал ҳолда келган. Қирғизистоннинг ҳавоси ёқдими, ҳозир анча яхши. Бундан Гулмира опа ҳам хурсанд:

- Биринчи келганда "ҳаво иссиқ экан" деб қийналди. Кейин ҳавоси ёқиб, мева-сабзавотлардан татиб кўриб, ўзини яхши ҳис қила бошлади. Келганда оғирлиги 105 кг эди. Бронхиал астмаси бор. Нафаси қисиб, қийналарди. Ҳозир бу касалликларнинг бирортаси ҳам йўқ. Қон босими дорисини ичмай қўйди. Оғирлиги 85 кг га тушиб, овқатларни яхши ея бошлади. Соғлиги яхшиланишига ҳисса қўшдим деб ўйлайман.

Светлана Гулмира опани мақтаб, ҳаётини ўзгартирганидан рози. Имкони бўлса президент Владимир Путиндан мукофот олиб беришни истайди. Ҳозирча Москвага қайтиш режаси йўқ:

- Бу аёлнинг болалари ҳам, турмуш ўртоғи ҳам яхши. Буларнинг оиласидан бундай ҳурматни кутмагандим. Жуда ҳам миннатдорман. Мана шу оилага учратган худога шукур қиламан.