Қирғизистонда ногирон болаларнинг ота-оналари президентни «Янги туғилган болага суюнчи пул бериш тўғрисидаги» қонунни имзоламасликка чақирди. Улар бу пулни ногирон болаларини боқиб, ишламай, уйда ўтирган ота-оналарга маош қатори беришни таклиф қилишмоқда. Жамоатчиликда уларнинг таклифига қарши фикрлар ҳам бор.
Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиоси сайтига чиққан.
Аламудун районининг турғуни Жилдиз Ракимбаева бир неча йилдан бери ногирон боласига қараб уйда ўтиради.
Куёви ишлаб топган маблағ оилани тўлиқ таъминлашга етмайди:
- Ногирон болам билан уйдаман. Уч минг сом ёрдам пули оламиз. Бу пул бизга эмас, боламнинг ўзига ҳам етмайди. Доим витамин ичиб, даволани туриши керак. Бундан ташқари озиқ-овқати, кийим-кечаги ҳам бор. Шу сабабли ногирон боласини боқиб, ишламай ўтирган ота-оналар учун ойлик тўлаб берилсин деган талабни мен ҳам қўллайман.
Имнонияти чекланган болаларнинг ота-оналари тузган ижтимоий ташкилотлардан иборат «Жанырык» тармоғи президентга мурожаат йўллаб, жамоатчиликнинг ва давлатнинг эътиборидан четда қолган ногирон фарзандли оналарнинг муаммосига қаратишни илтимос қилди.
Мурожаат эгалари баҳорда парламент депутатлари томонидан кўтарилиб, жамоатчиликда қўллов топган «Суюнчи пул тўғрисида»ги қонун лойиҳасига қарши. Улар суюнчи пулга сарфланувчи маблағни давлат ногирон боласи бор ота-оналарга маош тариқасида тўлаб беришини исташади.
«Бизга маош керак»
"Жанырык" нодавлат ташкилотлар тармоғининг координация кенгашининг раиси Зайнаб Эшмуратова «Азаттик» радиосига ногирон, касал боласини қараб, ишламай ўтирган ота-оналарга маош тўлаб бериш талаби ўн йилдан бери кўтарилаётганини айтди. Бироқ бу таклиф доим бюджетти маблағ етарли эмас деган сабаб билан эътиборсиз қолади:
- Биз ўн йилдан ортиқ вақтдан бери пул масаласини кўтарамиз. Сабаби бемор бола бор уйда сўзсиз ота-онанинг бири ишламайди. Ногирон фарзандли оилаларда отаси ёки онаси ташлаб кетганлар ҳам йўқ эмас. Шу сабабли бу масала доим муҳим. Ногирон болани даволашга, тегишли мутахассисларнинг маслаҳатини олишга, массажга, дарсга ва бошқа жойларга олиб боришга, камида бир кунлик таомга пул топмай қолган вақтлар ҳам бўлади. Шу сабабли ногирон боласини қараган ота-онага маош берилиши керак. Улар хам кейинчалик нафақа олишга ҳақли.
Зайнап Эшмуратова суйунчи пул бериш тўғрисидаги қонунни қабул қилинишига қарши бўлишини сабабини қуйидагича тушунтирди:
- Янги туғилган гўдакка пулни жонлантириш тўғрисидаги ташаббус кўтарилганда жамоатчилик қўллаб, депутатлар қонун ёзиб, қисқа вақт оралиғида учинчи ўқишдан ўтказишда. Лойиҳа бўйича, суюнчи пули янги туғилган болага берилади, уларнинг ичида бу пулга мухтож бўлмаган оилалар кўп. Биз ўша бюджетдан суюнчи пулга ажратилган маблағ ногирон болаларини боқиб, ишламай ўтирган ота-оналарга маош тарзида берилишини истаймиз. Конституция бўйича, давлат ижтимоий томондан кам таъминланганларга эътибор қаратиши керак. Ногирон болалар -????????
Иккисига ҳам мухтожлик бор
Жамоатчиликда «Жанырык» тармоғининг таклифига қарши чиққанлар ҳам йўқ эмас. Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилган мутахассислар давлат икки томонга бир хил муносабатда бўлиши кераклигини таъкидлашади.
Оилани мустаҳкамловчи «Данакер» марказининг етакчиси Наргиза Конушалиева давлат бюджетидан самарасиз фойдаланаётган пул суюнчи пулини беришга ҳам, ногирон болаларнинг ота-оналарига маош мақсадида тўлашга ҳам етарди деган фикрда:
- Ота-оналарнинг талаби жуда тўғри. Давлат ногиронларга уларнинг ота-оналарига эътибор қаратиши керак. Бироқ шу билан бирга бир марта бўлса ҳам тўрт минг сомлик суюнчи пулга мухтож оилалар бор, улар жуда кўп. Давлат томонидан турли ўйин, кўнгил очар тадбирларга пул сарфлашдан кўра, шундай масаларни ҳал қилишга сарфласа яхши бўларди.
Ногирон болаларини қараб уйда ўтирган ота-оналарга маош тўлаб бериш таклифини ижтимоий ривожлантириш министрлиги ҳам кўтармоқда. Мазкур министрликнинг давлат ёрдам пули бўлмининг раҳбари Жамиля Исмаилова таклиф ҳозирда ишланаётнанини, йил охиригача ҳукумат муҳокамасига юборилишини "Азаттык" радиосига билдирди:
- Ёрдам пули боланинг ўзи учун сарфланса, болани қарагани учун тўланувчи пул оила бюджетини қўллаш ва ота-оналарни давлатдан нафақа олишига кафалот мақсадида берилади. Бу ташаббус бизнинг министрлик томонидан ҳам кўтарилган. Ҳозирда бу таклифни махсус ишчи гуруҳ ишламоқда. Бола қарагани учун тўланувчи маблағнинг миқдори, берилиш тартиби ва бошқа қоидалари қаралмоқда. Мени билишимча, шу йил охиригача ҳукуматга таклиф қилинади.
Ижтимоий ривожлантириш министрлигининг рўйхатида 29 минг 460 ногирон бола бор. Уларга ҳар ойда уч минг сомдан ёрдам пул берилади. Имконияти чекланган болаларнинг ёрдам пули 2011-йили 50 фоизга кўпайтирилиб, икки минг сомдан уч минг сом бўлган.
Янги туғилган ҳар бир гўдакка давлат ҳисобидан бир марта тўрт минг сом суюнчи пули тўлансин деган ўзгартириш киритилган қонун лойиҳаси 22-июнда парламентда учинчи ўқишда қабул қилинган. Таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси қабул қилинса, оила даромади ҳисобга олинмай туриб, барча болаларга бирдай ёрдам пули тўланади.