Жалолобод вилоятининг Тошкўмир шаҳридан узоқ бўлмаган Бишкек-Ўш йўлида икки минивэн оғир юк машинаси тўқнашди. Воқеада саккиз киши уларнинг орасида беш ёшдаги қиз ҳалок бўлди, яна уч нафари оғир аҳволда касалхонага етказилди.
Тошкўмир шаҳридан узоқ бўлмаган жойда «Хонда Степ», «Хонда Одиссей» автомашиналари билан юк ташувчи машина тўқнашди. «Хонда Степ» машинасининг саккиз йўловчиси воқеа бўлган жойда ҳалок бўлиб, ҳайдовчи оғир аҳволда касалхонага етказилди.
Тўрт эркак, уч аёл ва беш ёшдаги қиз кўз юмди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳалок бўлганларни шахси ва манзилини аниқламоқда.
«Хонда Одиссей» машинасида олти киши бўлган, уларнинг иккиси оғир жароҳатлар билан касалхонага етказилди. Оғир юк ташувчи машинанинг ҳайдовчиси билан йўловчиси жабрланмаган.
Йўл ҳалокатининг сабаблари аниқланмоқда.
Муаллиф: Айдай Эркебаева