Норин: Кара-Кужур дарёсига машина қулаб, икки киши чўкиб кетди

591

Норин вилоятининг Кўчқор районидаги Кара-Кужур дарёсидаги кўприкдан «Нива» русумидаги автомашина қулаган. Машина ичидаги бир аёл ва бир эркак воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг маълумотига кўра, йўл ҳалокати Норин вилоятидаги Қўчқор районининг Ак-Кия қишлоғида 17-июлга ўтар кечаси бўлган.

«Нива» русумидаги автомобиль икки йўловчиси билан бирга думалаб, кўприк устидан Кара-Кужур дарёсига қулаган. Ичида қолган аёл билан эркак киши чўкаётган машинадан чиқолмай, зша ерда ҳалок бўлган.

ФҲМнинг Норин вилояти бўйича навбатчиси Чингиз Абдрасуловнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар чўккан машинанинг ичидан икки кишининг жасадини олиб чиқишган.

«Ҳалок бўлганларнинг шахси ва манзили аниқланмади, шунингдек, машинани кўприкдан қулашига нима сабаб бўлгани ҳам текширилмоқда», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова