Мухолифатчи депутат Омурбек Текебаев президентликка номзод қатори рўйхатдан ўтиши учун Бишкекнинг Биринчи май район судидан паспортини беришни илтимос қилди. Бироқ суд унинг илтимосини қабул қилмади.
Текебаев ўзини паспортини беришни 12 июлда ўтган суд мажлисида илтимос қилди. Ҳозирда мухолифатчи депутатнинг устидан порахўрлик бўйича суд йиғини ўтмоқда. Текебаев бир миллион доллар миқдорида пора олиш бўйича гумон қилинмоқда.
«Мен паспортимни жамоатчилик, марказий сайлов комиссияси орқали беришни талаб қилдим. Сизлар нима учун паспортимни бермаяпсизлар? Нима учун сизлар мени Конституциявий ҳуқуқимни чеклаяпсизлар? Мени қонун доирасида ҳаракат қилишга тўлиқ ҳуқуқим бор, бироқ сизлар чеклаяпсизлар», — деди у.
Суд Текебаевни ва оқловчиларининг илтимосига қарамай, паспортни беришдан бош тортди.
«Прецедент» юридик фирмасининг юристи Эдил Эралиев Kloop.kgга билдиришича, жиноят-жазо кодексининг қоидалари бўйича суд унинг паспортини шахсини аниқлагандан кейин қайтариб бериши керак.
«Қонун бўйича суд органлари суд жараёнлари бошлангунча қайтариб бериши керак эди. Суд жавобгарлигига тортилаётган кишининг шахсини аниқлашдими, бўлди, кейин паспорт ишни қараш учун керак бўлмайди», — деди у.
МСКдан Kloop.kgга билдиришларича, паспортнинг асл нусхаси берилмагунча номзод президент сайловига номзод қатори чиқолмайди.
Текебаев президентликка номзод қатори чиқишини 2017-йилнинг июнь ойида билдирган. У вақтда Текебаев коррупция бўйича гумон қилиниб, МХДҚнинг тергов изоляторида қамоқда бўлган.
«Ата мекен» мухолифат партиясининг раҳбари россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга рухсат олиб бериш учун бир миллион АҚШ долларини олганликда гумон қилинмоқда.
Президент сайлови 2017-йилнинг 15-октябрида бўлади. Ҳозирда президентликка номзод қатори собиқ премьер-министрларни ва депутатлар билан биргаликда 20 ортиқ киши рўйхатга олинди.
Муаллиф: Александра Титова