Дина Маслова — «Заноза» интернет нашрининг бош муҳаррири. Унга қарши Қирғизистоннинг ҳукумати президент Алмазбек Атамбаевнинг номуси ва қадрини ҳимоя қилиш бўйича даъво аризасини берган. Нашр жами бўлиб президентга 24 млн сом тўлаб бериши керак. Kloop.kg Маслова билан даъво аризалар, Атамбаев ва «Заноза»нинг келажаги тўғрисида суҳбатлашди.
Изоҳ: Бу интервьюни Kloop.kgнинг бош муҳаррири Элдияр Арикбаев Масловадан май ойининг охирида, «Заноза» устидан суд ишлари бошлангунга қадар олган. Сайтда берилаётган вақида (11-июль) интервью Маслованинг изоҳлари билан тўлдирилди.
Элдияр Арыкбаев, Kloop.kg: Президент кўп миллионлаган даъво аризаларни берган кишининг бошида нималар бўлаётгани менга қизиқ бўлмоқда. Биргина сизни эмас, ҳамкасбларингиз билан бирга ишлаган нашрингизга ҳам даъво аризалари берилмоқда.
Дина Маслова: Истакка кўра мен ўтириб қолишим керак эди, қандай азоблар бўлаётганини ўйлашим керак эди. Ҳақиқатни айтсам, иложсиз қолдим деб ёлғон сўзлагим келади. Бироқ бундай эмас.
Биринчидан, журналистикада, ўзгача сиёсий журналистикада ва медиа-менеджментда «айтилган сўз — отилган ўқ» деган қоида билан яшаш керак. Турли оқибатлари бўлишини тушуниш керак, шу сабабли мен турли постларни кам ёзаман. Ижтимоий тармоқларда асабийлашиш менга хос эмас, мен бу мавзуда изоҳ ёзмайман, сабаби … бизни муҳит турли камчиликлари ва ўзгачалиги билан. Агар даъво ариза 200 минг сом бўлганда бу мени кўпроқ хавотирга соларди. Унда мен «пулни қаердан топаман, ходимларнинг бир қисми маош ололмай қолади, солиқларни ўз вақтида тўлай олмай қоламан» деб ўйланардим. Даъво аризаси умумий 27 млн сом экани бу мен учун абсурд маблағ.
Мени бир миллионим ҳам йўқ, 27 миллион эса менда қачондир бўлишига ҳам шубҳам бор.
Медианинг, айниқса бизнинг ўлкада, кам даромадли бизнес эканлигини тушуниш керак. Бу асосан ўртача медиаларда. Мен «Вечерний Бишкек» ёки «Супер-Инфо» холдинглари тўғрисида айтмаяпман. Кўп даромадли бизнес қилган асосчиларга офарин.
Мен бир томондан олиб қараганда энди бошлаётган кишиман. Қандайдир бир нарсани бошлаш учун менинг дастлабки капиталим бўлмаган. Бир йил давомида мен қарзда яшадим, дўстларимдан йирик суммадаги қарзларни олдим. Бир йил ичида оёққа туриб, ойликка чиқа бошлади. Бизда ҳаттоки фаррош ҳам йўқ эди, ҳаммасини ўзимиз йиғиб-тозалаб, ҳожатхона қоғозини ҳам сотиб олардик.
Қачонлардир бу сумма абсурд бўлибп, ҳақиқатга тўғри келмаганда, хавотирланишга ҳожат йўқ деб ҳисоблайман.
Э.А., Kloop.kg: Қачон шу 27 миллион сом сизнинг ғазаблантирмай қолди?
Дина Маслова: Биринчи даъво аризада. Аввалданоқ бу абсурд маблағ бўлган. Биз «Заноза»ни тузган вақтда президент сайловига яқин бизга босим бошланади деб ўйлаганмиз. Қандайдир суд текширувлари, таҳдидлар бўлиши мумкинлигини кутганмиз. Аниқроқ айтганда, бир йил ичида мен сайлов бўладиган йили қандайдир бир нарса бошланишига руҳий томондан тайёр бўлганиан. Биз маънавий томондан тайёрланганмиз. [...]
Э.А., Kloop.kg: Атамбаев билан учрашгингиз келадими?
Дина Маслова: Энди бу қизиқ учрашув бўларди, бироқ сиёсатчилар билан ҳеч қачон учрашгим келмаган, учрашиш шарт бўлиб қолмаса. Олдин таҳририй ишларим бор эди, энди эса мана … Президент Алмазбек Атамбаев. [...]
Э.А., Kloop.kg: Баъзан менда асосий муаммони яратган киши сиз билан «Заноза» эмас, Нарин Айипми деган ўй пайдо бўлади.
Дина Маслова: Майли, мен унга қандай таъсир кўрсата оламан? Биринчидан, у тенг ҳуқуқли ташкилотчи, бизнинг ҳуқуқларимиз бир хил. Иккинчидан у фонд президенти. Кейин? У «Заноза»ни мен каби хўжайини. Унинг ўзини ҳаётий принциплари бор, у 64 ёшда, одамлар ўзгармайди. Менинг фикримча, у «Watchdog» — ўлкада мана шундай киши бўлиши керак деб ҳисоблайман. Мен унга «Ёзманг!» десам, у «Нимага ёзмайман?» дейди. Ҳа, мен ҳам тушуняпман, ғазабга сабаб бўлган бошқа киши — бу Нарин Айип. Бироқ мен уни принципларини ҳурмат қиламан. [...]
Э.А., Kloop.kg: Менга «Заноза»нинг банк ҳисобларини ҳибсга олиниши қизиқ бўлмоқда. Нашрга нима бўлади?
Дина Маслова: Сўнги уч ойда нима бўлди? Ҳа , банк ҳисобларини ҳибс қилишди. Бироқ бизнинг кассамизни қамоққа олишмади, сўнги уч ойда биз шу билан яшадик. Май ойининг маошини мен кассадан тўлаб бера оламан. [...]
Э.А., Kloop.kg: Келажак тўғрисида гап қиладиган бўлсак, умумий даъво аризами? Қандай фикрдасиз, Буларнинг барчаси қандай тугайди? Нимадан умид қиласиз?
Дина Маслова: Тахмин қилиш қийин. Ҳамманинг ҳаёлида ҳар хил фикр бўлса керак деб ҳисоблайман. Ҳукумат медиага босим ўтказиб, радикаллаштиришга ҳаракат қиляпти чоғи. Бу ҳуқуқ ҳимоячиларига, сиёсатчиларга ва халқаро ташкилотларга маълумот учун асос бўлади. Бу ҳукуматга керакмиди, тушунмадим. Бу уларга салбий таъсир қилади. Биз ҳам тезкор қарор қабул қилолмаймиз, сабаби ҳаммаси сайлов ва рақибларини йўқ қилиш билан шуғулланиб қолишди. Шунинг учун бу қарор ҳам бизга қарши бўлиб қолиши мумкин. Судларнинг исмларидан қандай қарор чиқариши тушунарли бўлиб қолди. Бошқача айтганда, бу менинг айрим административ ишларимни оғирлаштиради, бу мега керак эмас.
Э.А., Kloop.kg: Сизларнинг мулкингизни қамоққа олиниши бўйича ҳам сўрайин дедим, нима бўлмоқда?
Дина Маслова: Нарин Айипнинг уйи қамоққа олинган, у ерда 87 ёшдаги онаси яшайди. Уни уйсиз қолиш хавфи бор. Мени ҳеч нарсам йўқ. Журналистика — кам тўланувчи касб. Қандай қилиб уйга пул йиға оламан? Банк ҳисобим бор, бироқ кечирасизлар, у ердаги маблағ болалар боғчасига, йўл ҳақига, озиқ-овқатга, ўзимга етади, шу холос. Бу маблағ ҳисобидан мен ҳеч қачон даъво аризаларни тўлаб беролмайман. [...] «Заноза»нинг тенг ҳуқуқли аъзоси Нарин Айип.
Э.А., Kloop.kg: Атамбаев даъво аризалар бўйича изоҳ бераётганда, аниқроғи, у «саҳий грант берувчилар» тўғрисида сўз қилди. Улар кимлар?
Дина Маслова: Бир дақиқа. Энг “саҳий” грант берувчилар бизнинг ҳукуматда. Камида шуни билса бўлади. Биз грантлар ва насиялар бўйича инфографика тайёрлаганмиз. Мен молия министрлигининг мана шундай грант берувчилари бор эканлигига хавас қиламан...
Э.А., Kloop.kg: … Саҳийми?
Дина Маслова: Ҳа, саҳий. Ўша «Адолатли жамият»ни олсак. Донорлардан 20 млн доллар сўрашни режалаштиршаётган эди, энди эса 50 млн дейишмоқда. Буларнинг барчаси грантлар. Ҳукумат бу бўйича давлат бюджетидан маблағ сарфламаслигини очиқ айтди. Биз турли жойлардан совға олгимиз келади. Шу сабабли мен ойнани қараб, бошқалар бошида хасни кўрмай, ўзларининг бошидаги тоғни кўришга чақирардим.
Э.А., Kloop.kg: «Саҳий грант берувчилар» борми ўзи?
Дина Маслова: Бизда грантлар бор, бироқ уларни саҳий деб бўлмайди. Қирғиз матбуотида вақти-вақти билан мен кимдан, қанча миллион олганим тўғрисида маълумот чиқмоқда. Шу маълумот USAID тўғрисида бўлган эди, бироқ у бизнинг грант берувчимиз бўлмаган. Бироқ мен улардан 6-7 миллион олибман ёки олишга ҳаракат қилибман.
Мен эринмай АҚШ элчилигига қўнғироқ қилиб, бирор бир грант танловлари бўляптими, уни камида ўндан бирин олса бўладими деб сўрадим. Йўқ дейишди. Бизни грантлар лойиҳа билан келади. Масалан, кучли аёллар тўғрисидаги интервьюлар сериясига грант. Мени фикримча, бу интервьюлар билан биз ҳеч кимга ёмонлик қилмадик, аксинча, фақатгина фойда келтирдик. [...]
Интервьюни тўлиқ ҳолда бу ердан рус тилида ўқишингиз мумкин
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев