Қирғизистонлик Дарья Маслова Осиё чемпионатида енгил атлетика бўйича иккинчи олтинни қўлга киритди

665

Дарья Маслова енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 10 000 метрлик масофага югуриш бўйича мусобақада ғолиб бўлиб, Қирғизистон ҳисобига иккинчи олтин медальни олиб келди. Худду шу масофа бўйича мусобақага чиққан қирғизистонлик  Адилет Киштабеков бронза медалга эга бўлди.

Маслова 10 000 метрга юугуриш бўйича муобақада 32 дақиқа-ю 21,21 сония натижасини кўрсатди. У япониялик спортчи Юку Хорини икки сония ортда қолдирган.

Мусобақанинг охирги кунида айни масофа бўйича мусобақага чиққан Адилет Киштабеков миллий терманинг ҳисобига учинчи медални олиб келган. Эркаклар орасидаги 10 000 метр масофага югуриш бўйича мусобақада Киштибеков 30 дақиқа 6 сония вақт натижасини кўрсатган.

Осиё чемипионатида ғалаба қозонган 22 ёшдаги Дарья Маслова учун бу иккинчи олтин медаль. Икки кун аввал Маслова 5000 метр масофали мусобақада биринчи бўлиб келиб илк олтинга эга бўлган. Олдинги Осиё биринчиликларида Маслова бронза медалларни қўлга кириб келган.

Хитойнинг Ухан шаҳрида 2015 йили ўтган Осиё чемпиоанатида Маслова 5 километрни 15 дақиқа 42,82 сонияда югуриб ўтиб, шахсий рекордини қўйган.

Енгил атлетика бўйича чемпионат 6 июлда Ҳиндистонда бошланиб, 9 июлда якунланди. Мусобақада Қирғизистоннинг номидан олти спортчи қатнашган.

Умумий медаллар ҳисобида Қирғизистон фойдасига уч медал, икки олтин ва бир бронза бўлди.

Август ойида қирғизистонликлар енгил атлетика бўйича дунё биринчилигида куч синашади. Жаҳон биринчилиги 4 августда Лондонда бошланади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: AFP PHOTO / Dibyangshu SARKAR.