Бозоқўрғонда муҳолифатчи сиёсатчининг беш тарафдори Бишкек-Ўш авто йўлининг тўсишга ҳаракат қилгани учун жазоланди. Суд уларнинг ҳар бирини уч минг сомдан жаримага тортди.
Бозоқўрғон район суди 7 июлда ўтган митингда Омурбек Текебаевнинг тарафдорларини йўлни тўсишга харакат қилгани учун жаримага тортди.
Унда муҳолифатчи сиёсатчининг Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон районидаги юртида йигирмага яқин киши Бишкек-Ўш автойўлида бўз уйларни тикишган.
Улар Текебаевни МХДҚнинг вақтинчалик қамоғидан бўшатишни талаб қилишган.
Маҳаллий телеканалнинг журналистлари келган вақтда 15га яқин митингчи йўлни тўсишга ҳаракат қилишган.
Митингнинг беш нафарга яқин иштирокчиси қўлга олингандан кейин норозилик акциясига чиққанларнинг қолганлари тарқаб кетишган.
Бозорқўрғондаги митинглар 2017 йилнинг февраль ойида Омурбек Текебаев қўлга олинган кундан бери давом этмоқда.
Муаллиф: Александра Титова
Сурат: «Турмуш»