Россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси Пономаревга Қирғизистонга кириш тақиқланди

552

Ҳуқуқ ҳимоячиси Виталий Пономарев Қирғизистондан экстремизмга қарши бўлиб ўтган форумдан кейин 5 июль куни чиқиб кетган. Тўрт кун ўтгач у ўлкага қайта кира олмай қолган, қирғиз-қозоқ чегарасида унга мамлакатга киришга тақиқ қўйилгани тўғрисида акт берилган.

«Мемориал» ҳукукни ҳимоя қилиш марказининг раҳбари Виталий Пономарев 9 июль куни «Ак-Жол» ўтказиш бекатида тўхтатилиб, унга Қирғизистоннинг ҳудудига киришга тақиқ қўйилувчи акт берилган.

«Қанча муддатга ва қачон бу тақиқ қўйилгани тушунарсиз бўлмоқда. Мен ҳозир Қозоғистондаман, 11 июлда Москвага чиқишим керак бўлади», — деди у Kloop.kgнинг мухбири билан суҳбатда.

У 30 июндан 3 июлга қадар «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ва Норвегия Хелсинки комитети билан биргаликда экстремизмга қарши уюштирилган форумга қатнашган.

У меҳмонхонада кийимларини қолдириб, 5 июль куни Қирғизистондан чиқиб кетган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси унинг форумга қатнашганлиги Қирғизистонга киритилмаслигига сабаб бўлганини айтмоқда.

«Биз у ерда бир қатор жиноят ишларини муҳокама қилиб, куч органларини танқид қилганмиз», — деди у.

Қирғизистоннинг ҳукумати бу борасида фикр билдирмаган.

Виталий Пономарев қирғиз ҳукуматининг қароридан арзланишини айтди.

Пономаревнинг айтишича, бундай тақиқни Қурманбек Бакиев бошқариб турганда ҳам беришган, лекин 2010 йилдаги революциядан кейинги Муваққат ҳукумат унга қайтадан ўлкага кириш имконини берган.

Муаллиф: Александра Титова