Трамп Россияни бошқа давлатларни беқарорлаштиришни тўхтатишга чақирди

646

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни танқид қилиб, ундан Украина ва бошқа давлатларда вазиятни  “беқарорлаштиришни” тўхтатишни талаб қилди.

Трамп Польшадаги 1944 йили Варшава революцияси қаҳрамонларининг эсталиклари олдида нутқ қиларкан Россияни қаттиқ танқид остига олди.

«Биз Россияни Украина ва бошқа давлатларда вазиятни беқарорлаштиришни, шу билан бирга Сурия ҳамда Эрондаги душманларнинг бошқарув тузумларини қўллашни тўхтатишга чақирамиз», — деди у.

АҚШ президенти Россияга бундан кўра “масъулиятли давлатларга” қўшилиб умумий душманларга нисбатан қарши туришни таклиф қилди.

Трампнинг айтишича, АҚШ ва Польша “Россиянинг беқарорлаштириш харакатларига” қарши курашиш бўйича ҳамкорликни бошлаган. Трамп ўз сўзида, Рольшанинг ва унинг халқини яхши кўришини айтди.

Бундан аввал матбуот йиғинида Трамп Россиянинг бошқа давлатлар каби АҚШнинг президентини сайлашга алоқаси бўлиши мумкинлигини тан олган.

Ҳозирча рус ҳукумати Трампнинг баёнотига жавоб қайтармади.

Трамп Россия президенти Владимир Путинни билан Германиянинг Гамбургида ўтувчи “катта йигирмалик”нинг саммитидаги расмий учрашувига бир кун қолганда танқид қилиб чиққан. Жаҳон державаларининг етакчилари ҳалқаро терроризм ва Сурия ҳамда Украинадаги вазиятни муҳокама қилишади.

Трампнинг Россия бўйича фикри президент бўлиб сайлангач ўзгарди. 2016 йили АҚШдаги президентлик ташвиқотларида Трамп Путин билан “жуда яхши муомалада” бўлишини айтган эди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова

Сурат: Szilard Koszticsak/EPA.