Бишкек: Панфилов боғида 50 метрлик чархпалак ўрнатилмоқда

636

Сайлгоҳнинг директори Дмитрий Петровнинг билдиришича Бишкекдаги Панфилов боғига 50 метрлик чархпалакни ўрнатиш ёзнинг сўнгида якунланади.

Петров «Акипресс» порталига маълум қилишича, шаҳарни баландликдан кўришга мослашган чархпалак Москвада ясалган.

Петровга кўра россиялик мутахассислар аттракционни аввалига ёпиқ кабина шаклида қилишни режалаштирган, лекин Бишкекнинг иссиқ иқлимини ҳисобга олиб, ярмини ойналаштиришган.

«Бу каби кабиналарнинг сони саккизта бўлади, яна саккизи тўлиқ ойна қилинади. Чархпалакда музликлар ва иситгичлар ўрнатилади», — деди у.

Парк директорининг айтишича, аттракционга тушишнинг баҳоси ҳозирча аниқланмаган, баҳолар унга кетган харажатга боғлиқ бўлади.

Петровнинг қўшимча қилишича, чархпалакни ўрнатиш режага кўра ўтса, август ойида қўлланишга берилади.

Панфилов паркидаги шу каби чархпалак 2016 йили ўрнидан олинган, чунки унинг жиҳозлари эскириб, хавфли вазиятга келиб қолган эди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «АКИпресс».