Милиция 2014 йилдаги 18 ёшли Камила Дуйшобаеванинг ўлими бўйича Калибек Элтуйбасовго (Саляновга) қидирув эълон қилди. Тергов версиясига кўра, у тергов учун керак бўлган видеоназоартдаги кадрни ўчириб ташлаган бўлиши мумкин.
Тергов Элтуйбасов (депутат Аида Салянованинг амакиси) талаба қизнинг ўлими бўйича “ҳар томонлама ва адолатли” терговга халал берган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди
Милициянинг аниқлашича, Элтуйбасов ва Бишкекдаги сауналардан бирининг хўжайини тергов ишига ёрдам берувчи муассасанинг видеоназоратидаги ёзувни ўчириб ташлашган.
Милиция «Тергов юришига халал бериш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғаб, Элтуйбасовга қидирув эълон қилди.
У уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
2014 йилнинг баҳор ойида 18 ёшдаги Камила Дуйшўбаева уйидан чиқиб кетгани бўйича қайтиб келмаган.
Дуйшўбаеванинг жонсиз танаси бир ҳафтадан кейин Бишкекнинг четидаги қабристондан топилган. Қизнинг бўйнида бўғишдан кейинги излар, бошида эса жароҳат бўлган.
Элтуйбасов талаба қизнинг ўлимига алоқадорлигини инкор қилиб келади. Унинг қариндоши, собиқ бош прокураор ва ҳозирги депутат Аида Салянованинг фикрича эса, амакисининг терговга олиниши— душманларнинг атайлаб қилаётган иши.
«Меники каби таъсирли душманлар бошқа бирор кишида йўқ бўлса керак. Унинг касофатини мен парламентдаги фаолиятимда ҳам сезганман», — деган у ўтган йилнинг баҳорида.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова