Ҳуқуқ ҳимоячиси Карасартова президентлик учун номзодини қўяди

668

Фуқаровий фаол Рита Карасартова 2017-йили бўладиган президент сайловида иштирок этиш учун ариза ёзиб топширди.

«Клооп» асосчиларидан бири Бектур Искендер Рита Карасартованинг номзодини ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида очиқ қўллади. Бироқ бу «Клооп»нинг таҳририятига 2017-йилдаги президент сайловини ёритишига ҳеч қандай таъсир қилмайди.

Карасартова — фуқаровий секторнинг вакили қатори чиққан номзодларнинг бири. У инсон ҳуқуқлари бўйича кўп йиллик тажрибага эга.

У бир марта давлат лавозимида ишлаган — 2004-йилдан 2005-йилгача у маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ва ҳудудий ривожлантириш ишлари бўйича министр маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Карасартова Қирғизистондаги сиёсий тизимни ўзартиргиси келишини айтди. Унинг фикрича, ўлка «демократик давлатдан авторитарга айланиб бормоқда».

Ҳукумат танқидчиси

Карасартованинг фикрича, президент ўлкадаги «башкы жүз», ҳукуматнинг ҳар бир уч қисми бир-бирига тобе бўлмаслиги керак.

Ҳуқуқ ҳимоячиси «энг арзон» тарғибот ишларини олиб боришга ваъда бермоқда.

«Биз 200 сомдан йиғиб, оддийгина жараён намунасини кўрсатиб берамиз. Барчаси бизнинг ривожланиш перспективаларимиз тўғрисидаги сўзларни эшитавериб чарчади, сабаби ҳақиқатда биз ҳар доим ортга чекинамиз, қонунлар ишламайди, институтлар ишламайди, барчаси бир ҳукуматга бош эгишади. Керак бўлса биз ғурурланган сўз эркинлиги ҳам миллион сомни талаб қилган даъво аризалари билан хўрланмоқда», — деди у Kloop.kgга.

Карасартова — ҳозирги ҳукуматни танқид қилган таниқли инсонлардан бири. 2017-йилнинг баҳор ойларида ҳукуматнинг Социал-демократлар партияси (КСДП) унга қарши «тадбиркорликни ҳимоя қилиш» бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Унинг танилиши ҳуқуқ ҳимоячиси 24.kg нашрига КСДП «хизматларни у ёқ-бу ёққа сотмоқда» деб интервью бергандан кейин бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева