Атамбаев Қирғизистон жанубида ҳарбий база очишни Россияга таклиф қилди

611

Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон жанубидаги Тожикистон билан чегарадош ҳудудда ҳарбий база очишни Россия президенти Владимир Путинга таклиф қилди. Ўлка раҳбарининг фикрича, ИШИДнинг таъсири кучаётган вақтда бу Қирғизистон учун «ҳақиқий ёрдам» бўлади.

Атамбаев Россияга бўлган иш сафарининг натижалари бўйича ўтказган матбуот анжуманида билдиришича, Қирғизистон жанубида ҳарбий база очиш бўйича Путин билан сўзлашган.

«Мен Владимир Владимировичга айтдим: “Ашар сизлар чиндан ҳам умумий хавфсизлик тўғрисида ўйланаётган бўлсанглар, унда биз ўлканинг жанубида хавфсизлик учун бирор бир майдончани қуришдан манфаатдормиз.” […] Мени фикримча, бу яхши вариант бўлади», — деди у.

Шунингдек, Атамбаев Қантда ҳозирда ишлаётган Россия базасини кучайтиришга асос йўқ деди.

«Бишкекни кимдан ҳимоя қилар эди? Агар чиндан ҳам келажак тўғрисида ўйланадиган бўлса, унда Афғонистондаги бўлаётган катта муаммолар тўғрисида ўйланиши керак», — деди Атамбаев.

Унинг таъкидлашича, Россия Қирғизистон учун «доимий ва ишончли ҳамкор» бўлиб ҳисобланади.

Бироқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин билан Атамбаев россиялик ҳарбийларнинг қирғиз-тожик чегарасига жилдирилиши бўйича муҳокама қилдими-йўқми деган журналистларнинг саволига жавоб бермаган.

Аввалроқ Россиянинг мудофа министри Сергей Шойгу Афғонистон томондан «террористик хавф» юзага келаётгани сабабли Қирғизистонда ва Тожикистонда ҳарбий базаларни кучайтирилиши тўғрисида билдирган.

Россия Қирғизистон ҳудудида биргаликдаги ҳарбий базага эгалик қилади. Унга Қантдаги аэродром, Иссиқ-Кўлдаги ҳарбий денгиз базаси, Майлуу-Сувдаги сейсмик институт ва Чалдовар қишлоғидаги алоқа маркази киради.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова