Баткен: ФҲМнинг қутқарувчиси шахтада газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

552

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг қутқарувчиси Баткен вилоятининг Самаркандек қишлоғидаги кўмир шахтасида газдан заҳарланиб вафот этди. Яна бир қутқарувчи оғир аҳволда касалхонага тушган.

ФҲМнинг икки қутқарувчиси 26-июнда шахтада ёнғинга қарши тўсиқларни ўрнатаётган бўлган. Бу ерда 5-июнда газнинг сизилиб чиқиши натижасида ёнғин чиққан эди.

Газдан заҳарланиб вафот этган қутқарувчиларнинг бири Исфананинг 30 ёшдаги турғуни бўлган. Яна бири оғир аҳволда Баткен касалхонасига ётқизилган.

«Воқеа сабабларини аниқлаш ишлари бормоқда. Шахтани вентиляциялаб, кейин бу ерда ишни давом эттиришса бўлади», — деди ФҲМнинг вакили Kloop.kg билан бўлган суҳбатида.

Муаллиф: Айдай Эркебаева