Трамп Рамазоннинг тугаши шарафига уюштирилувчи анъанавий зиёфатдан воз кечди

575

АҚШ президенти Дональд Трамп Рамазон ҳайити муносабати зиёфат уюштиришдан бош тортди. 18 йилдан бери биринчи марта Америка президенти мусулмонларнинг Рамазон ойининг тугаши муносабати билан Ой уйда қарши олмаяпти. 

Президент маъмурияти нима учун Оқ уй Рамазон ҳайити шарафига ифторлик уюштирилмаганининг сабабига изоҳ бермади.

Бунинг ўрнига Дональд ва Мелания Трамп мусулмонларга ўзининг табригини йўллади. Табрик президентнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Рамазон ҳайити шарафига биринчи зиёфат 1805 йили президент Томас Джефферсон томонидан уюштирилган. Биринчи хоним Хиллари Клинтон мазкур анъанани 1999 йили қайта тиклагандан бери ҳар йили Рамазоннинг тугаши Оқ уйда байрам қилинган.

Президент кичик Джордж Буш байрам зиёфатини хатто 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактдан сўнг ҳам ўтказган.

Трамп 2017 йилнинг январида етти мусулмон давлатлари— Сурия, Ливия, Ирана, Ироқ, Судан, Яман и Сомали фуқароларининг АҚШга киришини тақиқловчи фармонга қўл қўйган. Кейинчалик федерал судлар ушбу фармонни ишга оширилишига тўсиқ қўйган.

Энди АҚШнинг Олий суди мазкур қарорнинг тақдирини кейинги ҳафтада хал қилади. Ҳозирча Трамп ўз фармонини тарғиб қилишда давом этмоқда, айниқса 4 июнда Лондонда юз берган террор харакатидан сўнг.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова