Москва: Икки қирғизистонлик канализацияда халок бўлди

533

Москвада канализацияда ишлаётган вақтда беш киши халок бўлди, уларнинг икки нафари қирғизистонлик бўлган. Илк маълумотларга кўра улар канализациядаги газдан заҳарланиш оқибатида кўз юмган.

Марҳумларни Боженко кўчасидаги канализация қудуғидан топишган. Улар сувни тортиб чиқаришлари керак эди.

Халок бўлган беш кишидан иккиси қирғизистонлик бўлган. Ўлим сабаби биринчи маълумотларга кўра газдан заҳарланиш бўлган.

Терговчилар қирғизистонликларнинг Ўш вилоятида туғилган Сирожиддин Мадимаров ва Мустав Ахматов бўлганини аниқлаган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги марҳумларни Қирғизистонга юбориш масаласи билан шуғулланмоқда.

Халок бўлганлар «Мосэкострой» ширкати учун ишлаган. Россия тергов комитети беш кишининг ўлимига сабаб бўлган воқеа бўйича жиноий иш қўзғаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов