Чуй вилоятининг патруль милициясининг инспектори «ИИМнинг ички буйруқларини қўпол равишда бузгани ва этика қоидаларини бузгани учун» хизматдан туширилди. Милиционер ҳайдовчини ўлдираман деб қўрқитган эди.
Ички ишлар министрлигининг матбуот хизмати хабарига кўра, хизмат текширувидан кейин инспектор хизматидан туширилган.
Муассанинг маълумоти бўйича у ички буйруқларни ва милиционернинг этика кодексини «қўпол турда бузган».
«У хизмат тартибини бузгани ва видеорўйхатни атайлаб ўчириб қўйгани билан маълум бўлган», — дейилади муассанинг билдирувида.
ИИМ инспектор қайси лавозимга ўтказилганини аниқламаган, ишнинг материаллари эса юридик баҳо бериш учун прокуратурага жўнатилган.
«Фэйсбук» фойдаланувчиси Таалай Жунушев патруль ходимининг қўпол муомаласи ва қўрқитганини тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа эълон қилгандан кейин милиция текшириш ишларини бошлаган.
Унда милиционер Жунушев машинасини Чуй вилоятининг Искра қишлоғида тўхтатиб, ҳайдовчи катта тезликда кетаётганини айтган, бироқ радарни кўрсатишдан бош тортган.
Шундан сўнг ҳайдовчи телефонини олиб чиқиб, тасвирга ола бошлаган. Бироқ милиционер ундан телефонни тортиб олиб, тасвирга олаётган телефоннинг сезмай чўнтагига солиб қўйган.
Милиционер телефон тасвирга олаётганини билиб қолгандан кейин табел тўппончасини чиқариб, видеони ўчиришни талаб қилган.
Қачонгина ҳайдовчи милицияга қўнғироқ қила бошлаганда инспектор билан унинг шериги шошилинч турда яширинишга улгирган.
Муаллиф: Алина Пак