Ҳукумат Ўзгандаги кўчкидан жабрланганларга 219 га ер бўлиб берди

601

Ҳукумат Ўшнинг Ўзган районидаги ер кўчкида жабрланганларни кўчириш учун 219 га ер ажратиб берди. 900дан ортиқ оила бу ерга кўчиб келмоқчи.

Фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов билдиришича, 900дан ортиқ оила Ўзган районининг бошқа қишлоқларига кўчирилади.

Бороновнинг сўзларига кўра, ҳозир мазкур ҳудудларга электр ёруғи ва ичимлик суви тортиш ишлари бормоқда.

Бундан ташқари жабрланганларга нафақалари ва маошлари бир неча ойга олдиндан тўланган.

Бороновнинг билдиришча, 40га яқин оила хавфли жойлардан чиқиб кетишдан бош тортишмоқда.

«Улар бошқа жойдан ер олишса ҳам кўчиб кетишмаяпти. Бироқ бу ерда яшаб бўлмайди, сўзлашувлардан кейин уларни кўчириб кетишни режалаштирмоқдамиз, сабаби бу ерда келаси йили ҳам яна ер кўчкиси бўлиши мумкин», — деген министр.

Жорий йилнинг баҳор фаслида Ўзган районида бўлган ер кўчки сабабли 30 киши ҳалок бўлган.

Март ойининг охирида Ничке-Сай қишлоғида ер кўчки турар-жойларни босиб қолиб, бир оиланинг олти аъзоси ўлган.

Шу йилнинг апрель ойи охирида ҳам Ўзганнинг Аюу қишлоғида йирик ҳажмда кўчки бўлиб, 24 кишини босиб қолган.

Муаллиф: Айдар Айбеков