Остона аэропорти Назарбаев номи билан аталди

588

Қозоғистон ҳукумати Остонадаги халқаро аэропорт номини Нурсултон Назарбаев деб ўзгартиришга қарор қилди. Бу қозоқ етакчиси номи билан аталган биринчи объект эмас.

Қозоқ парламентнинг вакили Нурлан Нигматулиннинг айтишича аэропорт номнинг ўзгартирилиши “қозоғистонликларнинг оммавий қўлловига” эга бўлган.

Бу  Нурсултан Назарбаев номи билан аталган биринчи ҳолат эмас.

2010 йили Остонада Нурсултан Назарбоев номи берилган университетнинг очилиши бўлган, аввалроқ эса бутун ўлка бўйлаб очилган мактаблар тармоғи ҳам унинг ҳурматига номланган.

Бундан ташқари тянь-шаньс тоғ тизмасидаги чўққи ҳам Нурсултан деб атала бошлаган.

Қозоғистон Назарбаев сурати туширилган 10000 тенге ҳам чиқарилган ва Олмотада биринчи президент боғи очилган.

2016 йил кузида қозоқ парламенти хатто Қозоғистон пойтахтини Нурсултан ёки Назарбаев деб ўзгартириш таклифини илгари суришган лекин ўшанда президент амалдорларнинг қўлловига миннатдорчилик билдириб, бу таклифни рад қилган эди.

Назарбаев номидаги кўчалар Россиянинг Қозон шаҳрида ва Туркия шаҳрида ҳам бор. Назарбаевнинг Нидерландия ва Японияга қилган ташрифи шарафига лола ва хризантемани унинг номи билан аташган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова