"Жиҳод"га тарғиб қилган қирғизча видео тарқади

651

Қирғизистоннинг миллий хавфсизлик комитети ижтимоий тармоқлар орқали қирғиз тилида "жиҳодга" чақирган видеолавҳаларни текширишга киришди. Сўнги ҳафта ичида ўзларини "мужоҳид" атаб, Сурияда "кофирларга" қарши ундаган бир нечта видео тарқаган.

Мақоланинг асл нусҳаси "Азаттык" радиосининг сайтига чиққан.

Экспертлар қирғиз тилидаги чақириқларни кўпайишини экстремистлар қаторига қирғиз ёшларини жалб қилишнинг янги усули қатори баҳолаб, уларга қарши шу усул билан курашиш керак деб маслаҳат беришмоқда.

Фейсбукдаги ва Ютубдаги аккаунт орқали тарқалаётган видеоларнинг охиргисида ниқобли йигит мусулмонларни қирғиз тилида "жиҳодга" ундагани кўрсатилган. Унинг ёнида қуролли ва ниқобли бир гуруҳ кишилар бўлади. Уларнинг орасида юзи очиқлари ва юзини беркитганлари ҳам бор.

Сўзлаётган киши "Сурияда қирғизлар кўп, улар Оллоҳнинг ҳурмати учун кофирлар билан курашишга чиқди" деб айтганини эшитиш мумкин.

Ўзини Абу Худайфа деб атаган қирғиз йигити

Шу саҳифадаги яна бир тасвирга қирғиз тилида сўзлаган, ўзини Абу Худайфа деб атаган кини Суриянинг қайсидир шаҳрида журналистга ўхшаб жангарилар билан суҳбатлар уюштиргани кўрсатилган. Юқоридаги жангари каби у ҳам "жиҳодаг" чақирган.

Қирғизистоннинг хавфсизлик бўйича давлат комитети тармоқлар орқали тарқалаётган бу шубҳали видео лавҳаларни текшира бошлаганини "Азаттык"қа муассасанинг матбуот котиби Рахат Сулайманов билдирди:

- Янги видеоларни эълон қилингани бўйича хабаримиз бор. Ҳозир текширув ишлари ва фуқароларни манзилини аниқлаш ҳаракатлари бормоқда.

Мутахассислар бундай видеолавҳаларни қирғиз тилида кенг тарқала бошлагинини экстремистларнинг янги стратегияси қатори баҳолашмоқда.

Масалан, мустақил эксперт, экстремизмга қарши кураш тармоғининг собиқ ходими Эмил Жээнбеков қуйидагиларни таъкидлади:

- Видео экстремизмни тарғиб қилишда самарали восита бўлиб қолди. Бу биринчидан арзон, иккинчидан қулай. Шу сабабли ҳозирги экстремистлар шунга кескин босим қилишмоқда. Бу бир. Иккинчидан, улар бу вақтгача фақат ўзбек тилида видео тарқатиб, кўпинча Қирғизистоннинг жанубидаги ўзбек фуқароларни жалб қилишга ҳаракат қилишган. Бизнинг махсус кучлар фақат шу йўналишга қарши иш олиб бориб, қайсир даражада бууп, ёшларни қўшилиши тўхтатилган. Шу сабабли улар энди қирғиз йигитларини сўзлатиб, қирғиз ёшларини кўпроқ жалб қилиш ҳаракатини кўришмоқда.

Экспертнинг фикрича бундай экстремистик ҳаракатларга қарши курашнинг самарали йўли – видео лавҳаларни ижтимоий тармоқлардан ўчириш, блоклаш эмас, уларга қарши видео лавҳаларни тарқатиш бўлиб саналади. Давлат муассасалари билан муфтият биргалашиб, экстремистларнинг ўз усулидан ўзига қарши фойдаланиб, тарбиявий чақириқларни кучайтириш керак дейди мутахассис.

Бундай ҳаракатлар тўхтовсиз бўлаётганини Муфтиятнинг фатво бўлимининг раҳбари Замир Ракиев айтди:

- Экстремизмга ва терроризмга қарши курашиш ҳаракатларини тинимсиз олиб боряпмиз. ОЎЮ, мактаб ва масжидларда бу бўйича дарс ўтилиб, семинарлар уюштиряпмиз. Шунингдек, ёшларга фақат расмий манбаалар тарқатган ёки махсус олимлар эълон қилган роликларни кўришини тавсия қиляпмиз.

Қирғиз йигити Абу Худайфа

МХДҚнинг собиқ раисининг ўринбосари Марат Иманкулов экстремистик чақириқларга қарши кураш самарали бўлаётганига ишонмаганларнинг бири:

- Ўша ёшларга профилактик тушунтириш ишлари камлик қиляпти. Исломни ниқоб қилиб, экстремистик йўналишни тарқатаётган ташкилотлар тўғрисида кўп ёшларда тушунча йўқ. Буни олдини олиш давлат миқёсида олиб борилмаяпти. Бу махсус хизматнинг ҳам қўлидан келмайди. Кўп хизматларда бундай ишлар билан курашишни билмаганлар ўтирибди.

Бу вақтгача ҳам бир юзини ўраб олган йигитнинг уруш майдонига ўхшаш жойда ўзини тасвирга олиб, нотўғри йўлга кириб қолдим деб, онасидан кечирим сўраётган видеоси тарқаган.

МХДҚ бир неча кун олдин терактни амалга оширишга ҳаракат қилган деб икки одамни ушлаган.

Исмаилов: Диний билим концепцияси бўйича иш тўхтаган

Эксперт Нурлан Исмаилов "жиҳодга" чақирган видеоларни диний саводсизлик қатори баҳолади. Диний билим беришни ислоҳ қилиш бўйича концепцияни амалга ошиши секин бўлаётганини айтди.

“Азаттык”: "Жиҳодга" чақирган видеоларнинг остидаги фикрларни ўқисак, кўпи диннинг асл мақсадини билмаганлигидан келиб чиқади деб ёзган экан. Сизлар бошлаган гуруҳ ўтган йили ҳам мана шу диний билим беришни ислоҳ қилиш бўйича концепцияни ишлаб чиқдингиз. У амалга ошяптими?

Исмаилов: Концепция лойиҳаси ишлаб чиқилган. У икки қисмдан иборат. Биринчиси – диний билим беришни ислоҳ қилиш, иккинчиси – умумий таълим тармоғида дин таниш ёки дин тарихи деган дарсларни киритиш. Бу лойиҳа бутун республика масштабида эксперт муҳокамасидан ўтган. Агар ҳукумат уни яқин орада кўриб чиқиб, қабул қиладиган бўлса, шу асосида ишла олиб борилиши керак.

Бироқ сўнги муҳокамадан кейин масала сустлашгандай бўлмоқда. Сўнги муҳокамани ўтказаётганда бу муаммо жуда муҳим кўринган, бироқ бизни давлат органлари секин ҳаракат қилишмоқда.

“Азаттык”: Ҳа, бир йил аввал ҳамма томонлар иштирок этган муҳокамада айрим ўқув китоблари ўтган йили тайёр бўлади деб айтилган экан. Ўша китоблар чиқдими?

Исмаилов: Синов дарслари ўтиб, уларнинг салбий ва ижобий томонлари муҳокама қилиниб, дарс берган ўқитувчилап ўз фикрини айтган. Шунинг натижасида умумий дарсликлар ва ўқув- методик қўлланмалар ишлаб чиқилиши керак эди, бироқ иккинчи босқич бироз секин бормоқда.

“Азаттык”: Нима сабабдан?

Исмаилов: Менимча, бизни айрим давлат органларимиз ва арбоблар узоқни ўйлаб фикр қилолмаяпти. Перспективасини билмайди. Сабаби биласиз, биринчи экстремистик тўлқин бўлганда жуда кўп ишлар амалга оширилди, фаол бўлди, Сурияга кетганлар тўлқини озайиб, бошқа масалалар анча камайгандан сўнг иккинчи режага ўтиб қолди.

Бу бизнинг давлат органларини доимги йўл қўйган хатоси. Вақтинча ишлатишадида фаоллиги пасайгандан сўнг ташлаб қўйишади.

Бу жуда нотўғри. Сабаби диний саводсизликни бартараф қилиш ва диний ўқув юртларини бутун Қирғиз Республикасининг таълимига нисбатан стандартлаштириш – бу перспективали, узоқ муддатдаги масала. Буни амалга оширмаса бўлмайди.

“Азаттык”: Охирги марта ишчи гуруҳ қачон йиғилган?

Исмаилов: Мен билганим, қишда бир марта учрашганмиз. Шундан бери ўзгаришни сезмадим.

“Азаттык”: Айрим мутахассислар “дин таниш” ва “динни ўзини ўқитиш” дегани умуман икки хил нарса эканлигига тушунмаяпмиз деган фикрда. Қирғизистонда кўпчилик ислом динида бўлгани билан Конституцияда дин эркинлиги деган кафолат бор, 100га яқин миллат вакили яшайди. Сизлар ишлаб чиққан концепцияда шу нарса ҳисобла олинмаганми?

Исмаилов: Албетта, энг майда деталларигача аниқлаштириб, ҳисобга олинган. Сабаби дин таниш билан диний билим бериш икки хил нарса.

“Азаттык”: Шуни бизда тушунишадими?

Исмаилов: Ҳа, Диний ишончлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш комитетида биринчи ўқишдан ўтди. Бу ерда аниқ ажратиб ёзганмиз.

Концепцияда бу жуда деталли турда игнадан ипигача аниқ бўлинган. Сабаби дин таниш билан диний билим беришни аралаштириб бўлмайди. Иккиси икки хил дарс.

Дин таниш – бунда умумий давлат нинг ўрта таълим даргоҳларига киритиш билан динларни тарихи, ўзгачаликлари ва бутун одамзотнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси қаралади. Ҳар бир диннинг, насроний бўладими, ислом бўладими одамзот тарихига қўшган маълум бир даражадаги қонун доирасида ҳиссаси бўлади.

Бола барча динларнинг ўзгачалигини, дунёвий назарда ўқиб-ўрганиш билан келажакда қайси динни танламасин, бошқа динлар ҳам одамзотга фойда келтирадиган шу принциплар бор эканлигини тўғрисида маълумот олади.

“Азаттык”: Аввалгидан диний низога, урушга, бир-бирини ўлдиришга ундаганларнинг тузоғига тушиб қолишдан узоқ бўлар, балки....

Исмаилов: Албатта. Сабаби экстремизм каби қадамларга диний саводсизлигидан, дин тўғрисида маълумоти йўқлигидан бормоқда.

Суриядаги уруш ҳаракатларига кетган қирғизистонликларнинг сони 600га яқин эканлиги, уларнинг орасида ватанига қайтганлари, ҳалок бўлганлари, ҳаммаси тўғрисида расмий, норасмий манбааларда айтилади.