Осиё кубоги 2019, саралаш: Қирғизистон меҳмонда Ҳиндистонга мағлуб бўлди

742

Қирғизистоннинг футбол жамоаси Осиё кубоги-2019га саралаш босқичидаги иккинчи ўйинда Ҳиндистон майдонида мағлуб бўлди. Майдон эгалари ягона тўпни 69-дақиқада киритишди.

Қирғизистон терма жамоаси учрашувнинг кўп қисмида устунлик қилиб, рақибларига нисбатан тўпга кўпроқ эгалик қилишгани билан гол киритиша олмади.

Ҳиндистон 1 — 0 Қирғизистон

69’ Сунил Четри

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида тўп кўпинча ўртада бўлди. Жамоалар ҳужумга шошилишмади. Ўйин бироз қизигандан сўнг қирғиз жамоаси рақиблар томонга ўта бошлашди.

Қирғизистонликлар тўпни назорат қилишди, Ҳиндистон жамоаси эса контрчабуул қилишди. Жамоалар тез-тез хавфли ҳолатларга дуч келишди.

Мусобақанинг биринчи қисмини ўрталарида футболчилар фаол ўйин кўрсатишди, бироқ ўйин якунланиб қолганда тўп қайта майдон марказидан ўрин олиб, жадвал нол-нолни кўрсатди.

Иккинчи таймда қирғизистонликлар устунлик қилишди. кетма-кет рақиблар дарвозасига ҳужумлар уюштиришди, бироқ гол киритиш имкони бўлмади.

Учрашувнинг иккинчи қисмининг ярмида ҳиндистонликларнинг контрчабуулу тўп киритиш билан тугади. 69-дақиқада майдон эгаларининг сардори Сунил Четри ҳисобни очди.

Қирғизистонликлар умид узмай Ҳиндистон жамоасининг дарвозасига ҳужумни давом эттараверишди. Бироқ ҳаракатларининг барчаси натижа бермаган, тўп дарвозага кирмай ҳиндистонликлар ҳам ҳимоя қилишди.

Ўйин охирлаб қолганда жамоалар хавфли ҳолатларга дуч келишди. Бироқ бу ҳисоб ўзгаришига таъсир қилмади. 1:0 ҳисобида Ҳиндистон жамоаси саралаш босқичининг иккинчи учрашуида ғолиб бўлиб, А гуруҳининг лидери бўлди.

Параллель ўтган Мьянма билан Макао ўртасидаги ўйинда мьянмаликлар ғолиб бўлишди.

Биринчи саралаш босқичидаги Қирғизистонни Макаони енгиши қирғиз жамоасига 3 очко олиб келган. Икки учрашувнинг натижаси бўйича миллий жамоа турнир жадвалида 3-ўринга жойлашди.

A гуруҳи:

Ҳиндистон 6

Мьянма 3

Қирғизистон 3

Макао 0

Ҳар бир гуруҳдан турнирнинг финалига икки жамоагина ўта олади.

Навбатдаги учрашувни қирғиз жамоаси Мьянма майдонида 10-октябрда ўтказади.

Осиё кубоги

Осиё кубоги – Осиё футбол конфедерациясига кирган ўлкалар ичида энг обрўли турнир, унинг финал қисми Бирлашган Араб Амирлигида 2019-йили ўтказилади.

Учинчи саралаш босқичида Қирғизистон терма жамоаси Макао, Ҳиндистон ва Мьянма билан бир гуруҳга тушган.

Александр Крестинин шогирдлари ФИФАнинг мартдаги рейтингида 125-ўринга жойлашган.

Саралаш бошқичида Қирғизистон учрашадиган рақиб терма жамоалар қуйидаги позицияда жойлашган: Ҳиндистон 132-ўринда, Мьянма 172-ўринда ва Макао 184-ўринда.

Қирғизистон саралаш босқичида мувафаққиятга эришса, миллий терма жамоа ўз тарихида биринчи марта йирик континентал турнирнинг финал қисмида ўйин ўтказиш имкониятини қўлга олади.

Муаллифлар: Каминат Имирханова, Айдар Айбеков