Депутатлар Қорасув кўлида балиқ етиштиришни тақиқлашни таклиф қилмоқда

689

Парламент депутатлари Жалолободдаги Қорасув кўлида балиқ етиштиришни  тақиқлашни таклиф қилишди. Парламентарийлар фикрига кўра, кўл бошқа қўриқланувчи ҳудудлар сингари қўриқланиши керак.

Парламент депутати Осмонбек Артикбаев, Карамат Орозова, Абдикапар Султанов, Абдывахап Нурбаев, Эмиль Токтошев ва  Жунус ўғли Алтинбек Жалолобод вилоятида жойлашган Қорасув кўлини балиқ етиштирувчи ховузлар рўйҳатидан чиқаришни таклиф қилди.

Кўл “Алатай” табиат боғи ҳудудида жойлашган, қонунчиликка асосан эса, давлат табиат боғлари ҳудудида  қўриққа олинган табиат комплексларига тахдид солувчи ҳар қандай фаолият таъқиқланади.

Лекин “Балиқ етиштириш тўғрисида”ги қонунда Қорасув кўли айнан давлат ахамиятидаги балиқ етиштириш ховузлари қаторига киради. Шунингдек ҳукуматнинг 2009 йилги қарори мавжуд. Унда кўлни балиқ етиштириш учун фойдаланиш мумкинлиги ёзилган.

Депутатларнинг таъкидича, табиат ҳудудларини қўриқлаш тўғрисидаги қонун бузилиб, кўл балиқ етиштириш фаолияти учун “Табиат КГ” МЧЖ юиридик шахсига берилган.

Парламентарийлар у ерда балиқ етиштиришни тақиқлашни таклиф қилишди. Бунинг учун улар “Балих хўжалиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартишларни жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди.

«Кўлда суний тарзда балиқларни кўпайтириш махаллий балиқ турларини йўқ қилишга олиб келиши мумкин. Иссиқ-Кўл кўли баланд тоғли табиий сув ховузларини  экологик издан чиқарилишига яққол мисол бўла олади”», — дейилади асос справкасида.

Кўл ўз гўзаллиги билан сайёхларни жалб қилади шунингдек у илмий мақсадларда фойдаланиши мумкин.

«Бошқа кўл тизимлари билан алоқага эга бўлмай  – табиий ва суний бўлиб, кўл вақтнинг гидбобиологик тизимини кузатиш мумкин бўлган лабаратория бўлади. “Қорасув” кўлига қўриқланувчи табиий ҳудуд мақомини бериш табиат объект уникаллиги ва флора хамда фауни мавжуд бўлган мухитни сақлаш имконини беради”», –деб ёзилади асос справкасида.

Иссиқ-Кўл ва Сон-Кўл, Токтогул, Бозор-Қўрғон, Киров ва Ўрта-Тўқўй сув омборлари давлат ахамиятига молик балиқ етиштирилувчи ховузлар сифатида қолмоқда.

МУаллиф: Александра Титова

Қорасув кўли сурати: Азамат Иманалиев