Милиция пойтахтдаги «Айчурок» дўкони ёнидаги парковкада ишлаган кишига таҳдид қилган ҳайдовчига 1000 сом жарима солди. Ҳайдовчи иккинчи қаторга машинасини тўхтатаётиб қоидани бузган.
ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга «Айчурок» дўкони ёнида парковка ходимини қўрқитган ҳайдовчининг шахси аниқланганини хабар қилди.
Ҳайдовчига 1000 сом жарима солинди, сабаби у машинасини иккинчи қаторда қолдириб кетган.
Савдо маркази ёнида унинг автомашинани нотўғри тўхтатганлиги сабабли тирбандлик бўлгани кўриниб турган «Фэйсбук»даги видеодан кейин милиция тартиб бузган кишини излай бошлаган.
«Айчурок» дўконининг ходими қоида бузган киши прокуратурада ишлайди деб ўйлаган, бироқ у хусусий тадбиркор бўлиб чиқди.
Парквокада ишловчи қоида бузарга унинг ҳаракати йўл қоидасини бузаётганини тушунтиришга ҳаракат қилиб видеога олган. Ҳайдовчи эса уни қўрқитган.
«Нима, ўзинга муаммо орттирмоқчимисан? […] Эй, бўзак, сен шу ерда ишлайсанми? А? Дўконда ишлайсанми? Ишдан сўнг кутиб тур, сени ўзим олиб кетаман», — деган у.
Муаллиф: Александра Титова