Видео: Икки ҳайдовчи Бишкек кўчасида муштлашиб кетди, милиция воқеани текширмоқда

736

Бишкекда икки ҳайдовчининг бири қарама-қарши томонга чиқиб кетганлиги сабабли улар йўлнинг ўртасида муштлашиб кетишди. Воқеа туфайли йўлда тирбандлик бўлиб, милиция текширишга ваъда бермоқда.

30 май тунида Шабдан Ботир ва Анқара кўчаларининг кесилишида икки ҳайдовчи муштлашиб кетишди. Натижада йўлда тирбандлик юзага келди.

Муштлашувга «Тойота Камри»нинг ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетган «Лексус»га йўл бермагани сабаб бўлган.

Ўтиб кетаётган йўловчи тасвирга олган видеоёзувга кўра, ҳайдовчилар кўчада автомашиналарнинг ўртасида урушиб кетишган.

Патруль милиция бошқармаси Kloop.kgга бу ҳайдовчиларга чора кўрилишини хабар қилди.

«Бизга бу воқеа маълум, бу бўйича иш олиб боряпмиз. Чора кўрилади. Жарима ҳам солиниши мумкин, бироқ барчаси “Тойота” ҳайдовчиси нима қилганига яраша бўлади. Агар у ариза ёзса, унда бошқа гап. У ариза асосида милицияга мурожаат қилиши керак. Патруль милицияси протоколгина тузади», — деди матбуот хизматидагилар.

Муаллиф: Метин Жумагулов