Москвадаги шамолда икки қирғизистонлик фуқаро жабрланди

824

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Москвадаги шамолдан икки қирғизистонлик жабарланганини билдирди. Уларнинг бири текширувдан кейин уйига рухсат берилган, иккинчисининг соғлиғини шифокорлар ўртача деб билдиришмоқда.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг маълумотига кўра, кучли шамолда Қирғизистоннинг икки фуқароси жабрланган. Улар шаҳар касалхонасига етказилди.

Шифокорларнинг текширувидан кейин жабрланганларнинг бири уйга чиқарилган, иккинчиси ҳамон касалхонада. Шифокорлар унинг аҳволини ўртача оғир деб баҳолашмоқда.

Москвада 29-майда сўнги 19 йилда энг кўп инсон умрига зомин бўлган кучли шамол бўлди. Табиий офатдан 16 киши ҳалок бўлиб, 100дан ортиқ киши касалхонада.

Шамол минглаган дарахтларни қулатиб, электр симларини узиб, томларни учириб кетган. Шамолнинг тезлиги сониясига 28-30 метрга етди.

Муаллиф: Метин Жумагулов