Бишкек: Дарахт босиб қолган автомобилнинг ҳайдовчиси мэриядан компенсация даъво қилади

699

Терак босиб қолган «Лексуса GX 470» автомашинасининг ҳайдовчиси шаҳар раҳбариятидан компенсация талаб қилмоқда. Мэриядагилар компенсация масаласини суд ҳал қилишини билдиришди.

Кучли шамол 29-майда 16 дарахтни қулатган. Теракларнинг бири Бишкек марказидаги Султан Ибраимов кўчаси Ғалаба майдони яқинига тўхтатилган «Лексус GX 470» автомашинасини босиб қолди.

Машина эгаси Элдиярнинг сўзларига кўра, унинг оиласи Мангу олов олдида сайр қилиб юрган.

«Мен машинани Мангу олов ёнига тўхтатиб, болалар билан беш дақиқага кетганман. Кейин тасодифан шамол бошланиб, катта дарахт менинг машинамни устига қулаган. Энди уни қайта таъмирлаб бўлмайди», — деди Элдияр.

Автомашинанинг эгаси мэрияга компенсация сўраб мурожаат қилишини билдирди.

«Зеленстрой» муниципал ишхонасининг бош агрономи Элнура Жолдошева Kloop.kg билан бўлган суҳбатда компенсация масаласини фақат суд ҳал қилишини айтди.

«Биз акт тузганмиз, қоида бўйича бу акт судга ўтказилади. Кейин суднинг қарори билан компенсация масаласи ҳал қилинади. Бу бизнинг компетенцияда эмас», — деди у.

Назорат милиция бошқармасининг матбуот котиби Таалай Бугубаев Kloop.kgга шаҳарда автомашина тўхтатиш йўл белгилари билангина яхшиланишини айтди.

«Ҳайдовчи доим йўл белгисини қараши керак. Агар тўхтатиш белгиси бўлса, ўша ерга тўхтатса бўлади, бўлмаса мумкин эмас», — деди Бугубаев.

Бироқ «Лексус»нинг эгаси машинасини тўхташ жойининг орқасига дарров жойлаштирган, бу ерга автомашина тўхтатишга рухсат берувчи белги қўйилмаган.

 

Муаллиф: Метин Жумагулов