Россияда муҳожирлар хорижий гувоҳнома билан ҳайдовчи бўлиб ишлай олишмайди

587

Ҳайдовчи бўлиб ишлагиси келган муҳожирларга энди Россиядан ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга тўғри келади. Хорижий гувоҳномаси бўлган ҳайдовчилар Россия гувоҳномасини олгунча ишдан четлатилади.

Давлат думадан билдиришларича, бу қонун 2013-йили қабул қилинган, бироқ ҳайдов бўйича имтиҳон топшириш учун махсус майдонча йўқ бўлганлиги учун у кучга кирмаган.

Қонунга кўра, чет эллик ҳайдовчилик гувоҳманисида ишлаб юрганлар 1-июндан бошлаб ишдан четлатилади. Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун улар уч мажбурий имтиҳонни топширишади: бир назарий ва икки амалий (бири автодромда, яна бири шаҳар четидаги шароитларда).

Қирғизистон муҳожирлари

Россиядаги муҳлжирларнинг статистикаси бўйича Қирғизистон 5-ўринда туради. ҚИрғиз ҳукуматининг билдиришича, ҳозирда Россияда 500 мингдан 1 миллионгача фуқаролар меҳнат муҳожирлигида юришибди.

Қирғиз миллий банкининг ҳисоботида Россия ҳудудида ишлаган муҳожирлар 2017-йилнинг биринчи уч ойида Қирғизистонга 433 млн доллар ўтказишган.

2016-йили бу сумма 291 млн долларни ташкил қилган. Умумий ҳисобда сўнги 12 йилда қирғиз муҳожирлари ўз ўлкасига 16,4 млрд доллар маблағ ўтказишган.

Муаллиф: Александра Титова