Бишкек: Боласи бор коляскани уриб кетган ҳайдовчи топилди

555

Бишкекнинг шарқий томонида оқ рангли «Хонда-Фит» Чуй проспектида пиёдалар йўлагида кетаётган ичида ёш боласи бор коляскани ағдариб юборган. Ҳайдовчи воқеа бўлган жойдан қочиб кетиб, кейин боланинг онаси тасвирга олган видео орқали топилган.

Воқеа 24-майда, боланинг онаси коляска билан ЖЭБ олдидаги Чуй проспектида сайр қилаётиб ҳайдовчилар машиналар тирбандлигидан пиёдалар йўли орқали чиқиб кетишга ҳаракат қилган ҳолатни кўрганда бўлган. Машиналар туфайли төтө жолдо пиёдалар учун деярли ўрин қолмай, аёл қоида бузганларни тасвирга олишга қарор қилган.

Қоида бузарлар аёлга ҳеч қандай аҳамият бермай, унинг ёнидан ўтишган. B 0696 AP рақамли оқ рангли «Хонда-Фит» болалар аравачасини аҳдариб кетиб қолган.

Воқеа бўлган жойга назорат милицияси билан тез ёрдам гуруҳи етиб келган. Она-бола касалхонада, ҳайдовчининг устидан ариза ёзилди.

Қоида бузарларнинг барчаси унинг ичида коляскани ағдариб кетганлар ҳам тасвирга олинган видеони фаол Айбек Баратов 25-майда эълон қилиб, жамоатчиликда муҳокама қилинган.

1974-йили туғилган «Хонда-Фит»нинг ҳайдовчиси ушланиб, йўл қодиасини бузгани бўйича маъмурий протокол тузилиб, минг сом жарима тўкадиган бўлди.

Коляскани ағдариб кетган факт бўйича материаллар Бишкек ШИИБнинг тергов бошқармасига ўтказилиб, автомашина жарима майдонига олиб келинган. Видеога олинган бошқа қоида бузарликлар ҳам қидирилмоқда.

Муаллиф: Айдай Иргебаева