Президентлик сайлови: Мустақил кузатувчиларга арзланишни тақиқлашмоқчи

611

Қирғизистоннинг ҳуқуқ ҳимоячилари «Сайлов тўғрисида»ги қонунига ўзгартиришларни киритиш президентлик сайловини очиқ ўтказишга тўсқинлик қилишини билдириб, уларни қайта кўриб чиқишни талаб қилишди. Мустақил кузатувчиларга тегишли бўлган ўзгартиришлар норозиликларга сабаб бўлди.

Парламент депутатлари «Сайлов тўғрисида»ги қонунга киритиладиган турли ўзгаришлар бўйича ташаббус кўтариб, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилишди.

«Адолат» ҳуқуқий клиникасининг вакили Бектур Осмонбаев парламентдагилар нотижорий ташкилотларнинг кузатувчиларини сайловдаги ҳуқуқини чеклагиси келаётганини айтди.

Ўзгартиришларга кўра, ҳукуматнинг эркин ташкилотлари кузатувчиларига сайлов участкаларида у ёқдан бу ёққа юриш таъқиқланади. Ўзгартиришлар бўйича бир ташкилотдан бир участкага биргина кузатувчи бўлиши керак.

Осмонбаевнинг сўзларига кўра, бу назорат қилишга ҳалал беради, сабаби бир кузатувчи дарров «икки томонга қараб», бюллетень улоқтиришга йўл берилмаслигини назорат қилолмайди.

«Ўзгартиришларнинг муаллифлари" жамоатчилик ташкилотларининг кузатувчилари келишиб олиб, ўзлари сайловга таъсир кўрсатиши мумкин" деб ҳисоблашади. Бироқ бу сафсата! Ҳукуматнинг эркин ташкилотларнинг кузатувчилари — сиёсий партияларнинг ва президентликка номзодларнинг вакилларидан фарқланган, қизиқиши йўқ кишилар», — деди у.

Бундан ташқари кузатувчилар учун аккредитация киритилмоқда, бу эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрида муъмурий тзсқинликни пайдо қилади.

Депутатлар назоратчиларга сайлов комиссияларининг қарорларига ёки ҳаракатларига қарши арзланишни таъқиқламоқчи. Осмонбаевнинг фикрича, бу кузатувчи ишининг аҳамиятини бекор қилади.

«Унда кузатувчи бузумдарды рўйхатга олгани билан улар тўғрисида арзланолмайди», — деди у.

Депутатлар қирғиз фуқароларига Қирғизистондаги сайловларда халқаро кузатувчи қатори аккредитациядан ўтишни таъқиқлагиси келади.

Ҳужжатда депутатлар ҳукуматнинг эркин ташкилотлари кузатувчиларининг ишини чеклагиси келаётганини, сабаби улар ҳам Қирғизистон фуқаролари бўлганлиги учун сайловга ҳуқуқи бор эканлигини таъкидлашади. Ташаббусчиларнинг фикрича, кузатувчилар ўзининг бирор бир номзодни қўллаш ҳуқуқидан ноқонунйи фойдаланиши мумкин.

Ташаббусчиларнинг назарида кузатувчилар айниқса сайлов комиссиясининг қарорларига ва ҳаракатларига қарши арзланиш ҳуқуқини суистеъмол қилиши мумкин.

Интернетни яхшилаш

Янги ўзгартиришлар қонунга «Интернет», «интернет-нашри» ва «уникал кирувчи ёки IP-манзида кирувчи» деган тушунчаларни киритмоқда.

Интернет-нашри деб суткасига 500дан ортиқ уникал фойдаланувчи кирган сайтлар ҳисобланмоқчи. «Интернет-нашр» деган тушунчага интернет-блоглар ва ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг шахсий саҳифаларига кирмайди.

Ўзгартиришларнинг ташаббусчилари бу меъёр сайлов вақтида интернетдаги тарғиботни йўлга солишга ёрдам беради деб ҳисоблашади.

Бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг фикрича, интернетни назорат қиладиган махсус орган йўқ. «Медиа ривожланиш марказини»нинг юристи Нуржан Мусаева депутатлар интернет-нашрларни сайлов вақтидагина йўлга солишни таклиф қилишаётганини айтди.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, йўлга солиш механизми ёзилмаган, тушунчаларгина саналган.

«Уларни нима қилиш керак? Қандай ишлаш керак? Бунинг барчаси ёзилмаган. Бизда “Маълумотлаштириш ва электрон бошқарув тўғрисида” қонун бор. Интернет тўғрисида қўшимчалар билан ўзгартиришлар ўша ерга киритилиши керак, бироқ сайловни йўлга соладиган конституциявий қонунга киритилгани нотўғри. Бу ерда қарама-қаршиликлар келиб чиқади», — деди у.

Ўзгартиришларни қайта кўриб чиқиш

«Адолатли сайлов учун» консорциумининг координатори Динара Ошурахунова киритилаётган ўзгартиришлардан «Интернет» тушунчасини олиб, кузатувчилар тўғрисидаги ўзгартиришларни қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди.

«Биз ҳозир президентлик сайлови олдидамиз, улар қонунга киритилаётган бу ўзгартиришларни инкор қилаётганини тушуняпмиз. Бироқ улар буни ўзгартира олади, шу сабабли биз қайта кўриб чиқиб, чекловларни бекор қилишни талаб қиляпмиз. Улар мустақил ташкилотларнинг вакиллари сайловни бузишига аниқ далилларни келтиришмади», — деди у.

Ошурахунованинг сўзларига кўра, фуқаровий жамият сайловни кузатиб, ундаги бузумдар тўғрисида билдиришига боғлиқ мана шу «қарама-қарши ўзгартиришлар» киритилмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи депутатлар ўша имкониятларни чеклагиси келаётганини айтди.

Ошурахунова сайлов тўғрисидаги қонунга киритиладиган ўзгартиришларнинг ташаббусчилари ҳукуматнинг эркин ташкилотлари иши тўғрисида нималарни билишини тушуниш учун уларни дебатга чақирган.

«Биз улар сайлов тўғрисидаги қонунга бундай ўзгартиришларни нима мақсадда киритишаётганини билшимиз керак», — деди у.

Муаллиф: Александра Титова