Бишкекда филармония ёнидаги ер ости йўли пиёдалар учун қисман очилди

570

Филармония ёнидаги ер ости йўлининг бир томони пиёдалар учун очилди. Ер ости йўли таъмирлаш учун ёпилгандан сўнг одамлар ҳаётини хавфга қўйиб, катта йўлдан ўта бошлашган.

Назорат милиция бошқармасининг матбуот марказининг ходимлари Таалай Бугубаев Филармония ёнидаги марказий проспектларининг кесилишида йўлнинг бир томони очилганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, назорат милицияси мазкур кесилишда йўл ҳалокати хавфини камайтириш учун шундай қарор қабул қилди.

Аввал шаҳар маъмурияти Филармония ёнидаги ер ости йўлини ёпган, лекин пиёдалар ўтиш йўлини очиш ҳаракатини қилмаган.

Шаҳар етакчилиги пиёдаларни қўшни кўчалардаги «зебралар»дан ўтишни илтимос қилган. Бироқ одамлар машиналарнинг олдидан катта йўллардан ўта бошлашган.

Ер ости йўлини таъмирлаш сентябргача давом этади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева