Жалолобод: 13 ёшдаги бола мактаб ўқувчисини зўрлаган

629

Жалолобод вилоятининг Сузоқ районида ўсмир етти ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаган. Милиция зўравонни жавобгарликка тортолмайди, сабаби у 14 ёшга тўлмаган.

Жалолобод вилоятининг ички ишлар бошқармаси ўсмир ўқувчини бўш уйга олиб бориб, зўрлаганини айтди. Болалар бир мактабда ўқийди.

Воқеа 2017-йилнинг 17-майида Сузоқ районида бўлган. Биринчи синф ўқувчиси оғриқ кучайгандагина ота-онасига 24-майда айтган.

Ҳозир бола касалхонада. Экспертизага кўра, ўқитувчи бир неча марта зўрланган.

«Бу факт бўйича экспертиза, унинг ичида биологик ва суд-тиббий экспертиза тайинланган. Тергов-оператив амаллари олиб борилмоқда. Буни натижасида юридик баҳо берилади», — деб билдирди милиция.

Тергов давом этмоқда. Милиция зўравонни жавобгарликка тортолмаяпти, сабаби у 14га чиқмаган.

Бу Сузоқ районида ўқувчилар зўрланган биринчи воқеа эмас. 2016-йилнинг ноябрида маҳаллий масжиднинг имоми тўққиз ёшли бола зўрлагани учун етти йилга қамалган.

Сузоқдаги мадрасанинг имоми қўлга олинишига жабрланган болани онасининг мурожаати сабаб бўлган — у қишлоқ масжидининг 58 ёшдаги имоми унинг ўғлини зўрлаб юрганини билдирган.

Муаллиф: Метин Жумагулов