Шоир Алиқул Осмоновнинг уй-музейи йўқ бўлиб кетиши мумкин

746

Қирғиз халқининг таниқли шоири Алиқул Осмоновнинг уй-музейи томидан сув тушиб, тахталари чириб, деворлари нураб бормоқда. Давлатга тегишли бу музей охирги марта 17 йил аввал таъмирланган.

Аликул Осмонов «қирғиз шеърияти куни» деб аталиб, унинг расми 200 сомли купюрадаги миллий валютага туширилган. У 1945-йилдан 1950-йилгача яшаган уйни Қирғизистон етакчилиги 17 йил аввал музейга айлантириб, ўша йили биринчи ва охирги марта таъмирлаган.

Музей директори Памирбек Казибаев «Настоящее время» билан бўлган суҳбатда бу вақтгача уйни бузиш бўйича таклифлар тушганини айтиб берди.

«Бизда: "Бу ерда нимага ўтирибсан, бу уйни бузиб ташлаш керак" деган кишилар бўлган. Мен эса "нимага бузамиз? У мана шу ерда яшаган. Бу уйни ўз меҳнати билан сотиб олган. Шу ерда вафот этган" деб айтганман», — дейди Казибаев.

Музей директори ўз кучи билан чириган тахталарини фанера билан ёпиб, сув оққан томини бир амаллаб ёпиб келади. Музей девори нураб, шифтнинг тешигидан чодирнинг тахталари кўриниб туради.

Директорнинг сўзларига кўра, музейни таъмирлаш учун 500 минг сом керак. Давлат таъмирлашга ёрдам бермаяпти, бироқ бир вақтда кўнгиллилар музейнинг ташқи кўринишини таъмирлашга ваъда беришди.

http://

Маданият министрлиги Kloop.kgга шиор-ёзувчининг ҳудудлардаги музейлари билан иш олиб бораётганини билдирди. Бишкекдаги Осмоновнинг уйи билан мэрия шуғулланиши керак.

«Осмоновнинг Бишкекдаги уйи мэрияга, маданият бошқармасига қарашли. Шаҳардаги муассасаларнинг барчаси шунга қарашли, ўша ердан молияланиб, ўшаларнинг пули билан таъмирланади. Бизга таъмирлаш учун ҳеч қаердан пул ажратилмайди», — деди министрликнинг тарих ва маданият бўлимининг ходими.

Бишкек мэриясидагилар Kloop.kgга улар Ольга Мануилованинг, Суймонқул Чокморов, Семен Чуйковнинг музейлари билан шуғулланишларини, бироқ Осмоновнинг уйи Маданият министрлигига қарашли эканлигини ва унга шоир музейининг директори Памирбек Казибаев масъуллигини айтишди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева