Депутат Бекешев ОАВ билан "ишончсиз материал" сабабли судлашмоқчи

536

Парламентдаги КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешев бир неча нашрларнинг журналистларини шаънига тегувчи мақолалари учун судга бермоқчи.

Бекешев блогер ва интернет-портал билан судлашишини айтди, бироқ уларни номини айтмаган.

Унинг сўзларига кўра, даъво аризаларининг сабаби — Қирғизистоннинг кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятидаги можаро тўғрисида ОАВларидаги ёлғон маълумотлар.

«Очиқдан-очиқ ёлғон маълумот тарқатишидан чарчадим. Мен сўз эркинлигини ҳурмат қиламан, бироқ нима бўлганда ҳам журналистлар маълумотни текшириши керак. […] Мен мақолаларнинг аниқ мавзусини айтмайман, бироқ таҳририят кечирим сўраса, даъво аризаларини қайтариб олишга тайёрман», — деди у.

Даъво аризаларнинг умумий суммаси беш миллион сомни ташкил қилди.

Шоир Ормуковга қарши жиноий иш

Февралнинг бошида шоир Темирлан Ормуковга қарши Бекешевнинг арзига боғлиқ жиноий иш қўзғалган. Парламент вакили шоирни ёлғон маълумот тарқатди деб айблаган.

Ормуков Бекешев кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятидаги порахўрлик ишларига алоқаси бор эканлигини «Фэйсбук»даги аккаунтида бир неча марта ёзган.

Шоир Бекешевни ўнг рулли автомашиналарни сотган тадбиркорларнинг манфаатини парламентда ҳимоя қилиш учун улардан йирик суммада пул олган деб айбланган.

Ҳуқуқ тартибот органлари Ормуковнинг ёзганини текшириб, бироқ Бекешевнинг коррупцияга аралашиш ҳолатларини топмаган.

Шундан сўнг милиция Ормуковнинг ўзига қарши ёлғон билдирув учун жиноий иш қўзғаган.

Бекешевнинг ўзи Ормуковни «товламачи» деб ҳисоблайди ва у кўзи ожизлар ва кар-соқовлар жамиятининг аъзоси бўлмай туриб, давлатдан ноқонуний уй олганини айтди.

«Ормуков аниқланган товламачиларнинг бири бўлиб чиқди. Шундан сўнг у менга қарши ҳамма жойга ёзиб, митинг уюштира бошлади. Бундай кишиларни жазолаш керак», — деган депутат.

Темирлан Ормуков «Фэйсбук»да президент Алмазбек Атамбаев тўғрисида бир неча шеърларни ёзгандан кейин машҳур бўлган.

2016-йилнинг декабрь ойи бошида у бош прокуратурага сўроққа чақирилган.

Ормуковнинг сўзларига кўра, прокуратура ходимлари унинг шеърларида ҳудудлар аро низони қўзғаган ва ўлка президентинг номусига тегувчи жиҳатлар бор эканлигини билдиришган. Бироқ унинг шеърлари жиноий иш қўзғашга сабаб бўлмаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева