Айсулуу Тинибекова Қирғизистонга яна бир олтин медаль олиб келди

787

Айсулуу Тинибекова Қирғизистонга бир ой ичида иккинчи олтин медални олиб келди. Кураш бўйича Осиё чемпионатидан кейин қирғизистонлик полвон қиз Ислом бирдамлик ўйинларининг ғолиби бўлди.

Шу кунларда Бакуда (Озарбайжон) ўтаётган Исламиада-2017га Тинибекова 58 килограммгача бўлган оғирлик категориясида иштирок этди. Эркин кураш бўйича Тинибекованинг рақиблари Туркиянинг ва Озарбайжоннинг спортчилари бўлди.

Учрашувлар босқич бўйича олиб борилди. Мусобақанинг биринчи бўлимида Тинибекова турк қизи Дария Байхандан кучлироқ бўлиб, 10:0 ҳисобида ютди. Ҳал қилувчи курашда қирғизистонлик спортчи ўйин эгасининг вакили ва Европа чемпионатининг бронза медалининг соҳиби Алена Колесник билан учрашиб, уни ҳам 5:2 ҳисобида ютиб, ўйиннинг олтин медалига сазовар бўлди.

Айсулуу Тинибекова Қирғизистон ҳисобига мазкур ўйинларнинг тўртинчи олтин медалини олиб берди. Олий совринни дзюдочи Юрий Краковецкий ва полвонлар Муслим Евлаев ва Канибек Жолчубеков ҳам ютиб олишган.

Умумий медаллар ҳисобида Қирғизистон энг яхши ўн жамоанинг қаторига кирди. Миллий ткрма жамоа ҳисобида бу сафар тўрт олтин, тўрт кумуш ва саккиз бронза бор.

Ислом бирдамлик ўйинлари 12-майда бошланган, улар бугун 22-майда тугайди. Мусобақаларга Ислом ҳамкорлик ташкилотига кирган 54 давлатнинг вакиллари қатнашди.

Тинибекова кураш бўйича ўз карьерасида иккинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалитни ютиб олганига бир ҳафтадан ошди. Қозоғистон билан Япониядан борган рақибларини қийинчиликларсиз енгиб, турнир финалида у Ҳиндистон вакили билан учрашиб, унга бирорта ҳам балл бермаган — 6:0.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Тинибекова РиодагиОлимпиадада / Ўйинларнинг расмий сайти