ДРХ: Шошилинч паспорт тайёрлатиш 1150 сомдан бошланади

744

Давлат рўйхатга олиш хизмати хабарига кўра, янги биометрик паспортлар бепул берилади, бироқ шошилинч тайёрлатгиси келганлар 1000 сомдан бошланган маблағни тўлашига тўғри келади. Қирғизистонликлар янги электрон паспортларни 2017-йилнинг 1-майидан 31-декабригача бепул олади.

ДРХнинг матбуот маркази хабарига кўра, агар фуқаро ҳозирги ID-картасини йўқотиб қўйган бўлса, у аҳолига хизмат кўрсатиш марказига (АХМ) янги паспорт олиш учун ариза билан мурожаат қилиши керак. У ўзи билан туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан уйланганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиб келиши керак.

АХМ беш кун ичида аризаларни кўриб чиқиб, 12 кундан кейин янги паспорт ясаб беради. Янги электрон паспортни олиш учун умумий 17 кун кутиш керак бўлади. Ҳужжат бепул берилади.

Агар ҳужжатни шошилинч турда оладиган бўлса, унда хизмат учун ҳақ тўлаши керак бўлади: саккиз кунда паспорт ясатиш учун 1 150 сом, тўрт кунда — 1 500, икки кунда — 1 660 сом.

Чет ўлкага чиқиш учун керак бўлган паспортни олиш учун 18 кун кутиши керак. Ҳужжатни саккиз кунда олиш учун 2 520 сом тўласа, тўрт кунда — 2 830,икки кунда — 3 140 сом тўлайди.

Янги русумдаги ҳужжатлар жорий йилнинг 1-майидан бошлаб берилади. Биометрик паспортда фуқаро тўғрисида 19 маълумот электрон чипга сақланган.

Муаллиф: Александра Титова