Телефон ўғирлаган шахснинг айбини беш ёшли қизи очди

655

Милиция гумондор кишининг уйига келганда у телефон ўғирлаганидан тонган. Отасига ўғирланган телефон олиб келганини унинг қизи ошкор қилган.

Бир эркак киши ғарбий автобекатда телефонини ўғирлатиб, милицияга ариза билан 18-майда мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, ўша куни уйига Руслан исмли қариндоши келиб кетган. Меҳмон келиб кетгандан кейин уйнинг эгаси Samsung Galaxy русумидаги смартфонини тополмаган.

Назорат милициясидагилар гумондорнинг олдига боришганда, у ҳеч нарса олмаганини айтган. Ўша вақтда уйдан беш ёшли қизи қўлида телефон билан чиқиб, отаси телефон олиб келганини айтган.

Гумондор қўлга олиниб, Бишкек ШИИБининг вақтинча ушлаш изоляторига киритилган.

Бу иш бўйича «Ўғирлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.

Муаллиф: Александра Титова