Видео: Бишкек четида бетартиб ахлатхона ташкил қилинган

593

Бишкек шимолидаги Озерное қишлоғи яқинидаги чиқинди полигони бир километрга яқин майдонни эгаллайди. У Ала-Арча сув омборидан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган.

Журналист Юлия Барабина 19-майда ўзининг фэйсбук саҳифасида видео эълон қилди. Унда Озерное қишлоғининг яқинида қурилиш материалларининг қолдиқлари турган чиқинди жойи пайдо бўлганини кўрса бўлади. Полигон сув омборининг ва қишлоқ хўжалигига мослашган ернинг атрофида жойлашган.

Журналист видеони 2017-йилнинг апрелида тасвирга олган. Қишлоққа у тасодифан бориб қолиб, жип-фест ўтаётган вақтда бир километрга чўзилган чиқинди полигонини сезиб қолган.

http://

«Бу йўлда юк машинасини кўрдик, у бемалол келиб, ҳар балони тўкиб кетди. Нима учун ерга қурилишнинг қолдиқларини ташлашади? Ҳукумат бу ерни дала ва сув омборининг яқинига чиқинди тўкилаётганини кўрмайдими?» — деб ёзган у.

Чиқинди полигони ер остидаги сувни, кўлни ва ҳосил берган ерни заҳарлаши мумкин. Агар ерга оғир металллар аралашиб кетадиган бўлса, бу ерда ҳайвон боқиб ва экин экиб бўлмайди. Бундан ташқари чиқинди жойларида ёнғин кўп содир бўлиб, бу эса ҳавони булғаши мумкин.

«Тозалик» муниципал ишхонаси билан давлат экотехинспекциясидагилардан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Озерное — Чуй вилоятининг Аламудун районига қарашли қишлоқ. У Бишкекдан шимол томон етти километр узоқликда жойлашган. Қишлоқ яқинида кўплаган сув ҳавзалари, сув омборлари бор.

Муаллиф: Метин Жумагулов