Мэрия ва тадбиркорлар Филармония яқинидаги ер ости йўлининг таъмири бўйича келишди

603

Бишкек мэрияси ер ости йўлларидаги тадбиркорлар савдосини тўхтатиб, таъмирлаш битгандан кейин ишга тушишга рози бўлишганини хабар қилишди. Ҳукумат имконияти чекланганлар учун пандусларни ва кўтаргичларни ўрнатиш учун ер ости йўлларидаги савдони камайтиради.

Муниципал мулкни бошқариш бўлимининг раҳбари Султан Омуров савдогарлар ер ости йўллари таъмирланишини тўғри муносабатда қабул қилишганини, шу сабабли ўз савдо жойларини бўшатиб беришганини айтди. Унинг сўзларига кўра, пудратчи Филармония ёнидаги ер ости йўлини таъмирлашга киришди.

«Учрашувлар ва муҳокамалар давомида савдогарлар ўз ишини тўхтатиб, қайта қуриш тугаб, шартномалар тузилгандан кейингина ишга киришса тўғри бўлади деган хулосага келишган», — деди у.

Омуров ижара ҳаққини ва ер ости йўлларидан фойдаланиш шартини муниципалитет қайта қуриш тугагандан сўнг савдогарлар билан келишишини билдирди.

«Бишкек бош архитектура»нинг раҳбари Асхат Тулобердиев савдо майдони камайишини айтди.

«Коляскали имконияти чекланганлар учун пандуслар, кўтаргичлар билан таъминлаш учун савдо майдони камаяди», — деди у.

Тулобердиев ер ости йўлларида кўриш қобиляти паст ва кўзи ожизлар учун махсус тушиш йўллари бўлишини ҳам таъкидлади.

Капитал қурилиш бошқармаси етакчисининг ўринбосари Койчугул Ибраимов 12 компаниянинг ичидан Филармония ёнидаги ер ости йўлини таъмирлаш бўйича танловни «ГлавТехИнвест» фирмаси ютиб олганини айтди. У ер ости йўлини 27 миллион сомга таъмирлаб беришни таклиф қилган.

«Бир неча текширув олиб борилди. Сейсмологларнинг таклифи бўйича бу объектларни утурумдук эмес, бошидан таъмирлаш керак. Инсон умрига ҳақиқатдан ҳам хавф бор», — деди Ибраимов.

Ҳозир «Айчурок» дўкони ёнидаги ер ости йўлини таъмирлатиш учун пудратчилар аниқланмоқда.

Ер ости йўлларини қайта қуриш сентябрь ойининг охиригача битиши керак. Мэрия бунинг учун давлат бюджетидан 70 миллион сом ажратиб берди.

Апрелнинг бошида Бишкекдаги ер ости йўлларнинг 100дан ортиғи тадбиркори Президент администрациясининг олдига митингга чиқиб, йўллар таъмирланиб битгандан кейин ҳукумат уларни савдо жойларидан ажратмаслигини талаб қилишди.

Муаллиф: Марат Абдикаликов