Социал-демократ Жилдиз Мусабекова парламент вакиллари унинг «Алиби» газетасининг журналисти Упол Анаркулова билан можаросини текширадиган КСДП фракциясининг йиғинига иккинчи марта келмади. Жанжал депутат журналист қизни қўрқитаётган аудиоёзув сабабли чиққан.
КСДП парламент фракцияси 19-майда депутат Мусабекова билан журналист қизнинг орасидаги можарони ўрганмоқчи.
Бироқ Мусабекова иккинчи марта йиғинга келмади. Фракция раҳбари Иса Омуркулов Мусабекованинг келмаганини уни оғриб қолгани билан тушунтирди.
«Биз масалани тайёрланганмиз, бироқ кўрдингизми, у келмади. У касал бўлиб, томчи укол олаётган экан. У келганда масала кўриб чиқилади», — деди у.
Мусабекова ўзи бўйича ҳеч қандай изоҳ бермади.
Журналист қизга таҳдид
Газета журналисти Анаркулова депутат Мусабекова уни қўрқитган аудиоёзувни интернетга тарқатиб юборган.
«Башарангни безаб қўяман, ҳеч ким танимай қолади. Сен мени газетага чиқариб, ҳақоратлаяпсан. Башарангни безаб қўяман. Уполмисан, Суполмисан, "шлюхамисан", "проститутка"мисан, сен кимсан бундай ёзадиган? Сен кимсан, "блядь"?» — дейди у ёзувда.
Мусабекованинг ўзи Kloop.kg мухбирига ҳақиқатдан ҳам журналист қиз билан сўзлашганини, бироқ ёзиб қолинган суҳбат «режалаштирилган ва монтажланган эканини» айтган. Бу ёзувнинг қайси қисми монтаж қилингани аниқ эмас. Шунингдек Мусабекованинг сўзларига кўра, у журналист қизни судга бермоқчи.
Журналист қиз ўзи аудиоёзувни тўлиқ турини чиқарганини, барчаси ёзувдагидай бўлганини айтган. Анаркулованинг сўзларига кўра, орадаги сўзни ёнидаги ҳамкасби эшитган ва ҳаммасини тасдиқлаб беролади. Анаркулова «Фэйсбук»да милицияга мурожаат қилишини ва «адолат излашини» ёзган.
Урушга Анаркулованинг «Алиби» газетасидаги мақоласи сабаб бўлган, унда журналист Мусабекова Иссиқкўл вилоятининг Тон райони ҳокимининг «кришасы» эканини ёзган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева